Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Элдорнинг агенти: «Шомуродов Осиёда юлдуз»

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина «Женоа» клуби билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродовнинг агенти Қаххор Мўминов трансфер тафсилотлари билан ўртоқлашади. «Pro Sport Menegment» аъзоси Шомуродовнинг олдида бошқа вариантлар ҳам бўлганини яшириб ўтирмади.

“2017 йилда биз Элдор билан ҳамкорликни бошлаган эдик. Ёдимда бор, уни илк бор кўрганимизда Европада тўп суришга қодир футболчи эканлигини сезганмиз. Эътиборлиси шундаки, унинг ўзи ҳам Европага кетишни истади. Унинг майдондаги ҳаракатларини кўргач, бунинг имкони бор эканлигини сездик.

Биз барчасини амалга ошириш мақсадида режа туздик. Унга кўра, Элдор аввалига РПЛда ўзини кўрсатиши лозим эди. Режамизнинг биринчи қисмини Шомуродов мукаммал адо этди. Энди эса, режанинг иккинчи қисми ҳам амалга оширди.

Эътиборлиси шундаки, Элдор билан бир нечта Осиё грандлари қизиқиб қолган эди. Яхши маош ва хотиржам ҳаёт тарзи таклиф қилинганига қарамай, Элдор Европага йўл олишни афзал кўрди. Айниқса, Қитъа биринчилигидан сўнг, у билан Хитой, Саудия Арабистони, Қатар клублари жиддий қизиқиб қолган эди. У бугунги кунда Осиё футболининг энг ёрқин юлдузларидан бири. Қувонарлиси шундаки, Элдор молиявий қулай имкониятларни рад этди ва Европага йўл олди.”

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:33, 05.10.2020.
Ўқилди: 14743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.