"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ПСЖ билан шартнома имзолади, дея хабар беради парижликлар расмий сайти.
27 ёшли бразилиялик футболчи билан келишув 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланди, футболчи 12-рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья ўтган мавсумни "Сельта"да ижарада ўтказиб 32 учрашувда 4 та гол урди.