Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ўртоқлик ўйини. Футзалчиларимиз Эронга ютқазишди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Учрашув давомида терма жамоамиз номдор рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилди, хавфли вазиятлар яратиш бўйича форслар қолишмади.

Аммо вазиятлардан фойдаланиш бўйича меҳмонлар унумлироқ ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда Иброҳимий пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Неъматиян ҳимоядаги хатодан фойдаланиб, фарқни оширди.

Иккинчи таймда эса Хушнур Эркинов кучли зарба билан Эрон дарвозасини ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди, мураббий сўнгги икки дақиқада бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдаланди. Аммо учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Футзал. Ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 1:2 (0:2)
Голлар: Хушнур Эркинов (27) — Иброҳимий (9-пенальти), Неъматиян (13)
Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Дилшод Раҳматов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов
Захира: Акмалжон Ҳазратқулов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Хушнур Эркинов, Дилмурод Шавкатов, Элбек Тўлқинов, Дилмурод Жумаев, Авазбек Абдувалиев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:51, 07.10.2020.
Ўқилди: 4390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик