7 октябрь, чоршанба куни Франция ва Украина терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Сен-Дени шаҳрида ўтказилган ўйинда французлар 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Учранглилар"нинг голларидан бири Антуан Гризманн ҳисобига ёзилди. "Барселона" футболчиси учун бу гол Франция терма жамоаси сафидаги 32-гол бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у Зайниддин Зидан ва Давид Трезегени ортда қолдирди.
Шунингдек, Украина терма жамоаси дарвозасига 2та гол урган Оливье Жиру, Франция термасидаги голлари сонини 42тага етказди ҳамда Мишель Платинини ортда қолдирди (41 гол).
Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тьерри Анри ҳисобланади. Ушбу футболчи терма жамоа футболкасида 51та гол урган.