Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЕХҲТ ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида оммавий спорт тарғиботи йўлида навбатдаги қадам ташланди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги велотрек базаси бир неча кун давомида ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Бугун бўлиб ўтган тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтиб, унда бир қатор юқори ташкилот вакиллари иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг доимий ҳамкорларидан бири Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакиллари, хусусан, ташкилотнинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Макгрегор ҳам ташриф буюриб, федерацияга 40 та замонавий велосипед тақдим қилди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, уларнинг 30 таси трек базаси, 10 таси эса Наманган вилояти бўлими учун тақдим қилинади. Тадбир давомида сўзга чиққан Жон Макгрегор президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб, ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.

Маълумки, бир неча кун муқаддам Президентимизнинг Оммавий спортни ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича янги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Ушбу лойиҳада юртимизда велоспорт мисолида ҳам оммавий спортни ривожлантириш борасида алоҳида тўхталиб ўтилган. ЕХҲТ томонидан тақдим қилинган велосипедлар айнан велоспорт билан шуғулланишни эндигина бошлаганлар учун мўлжалланган бўлиб, бу спортга илк қадам қўйган ёшлар учун чинакам совға бўлади, дейиш мумкин.

Шундан сўнг карантин даврида ўтказилган онлайн мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бир неча ой муқаддам ҳукм сурган эпидемиологик вазиятда спорт тараққиёти йўлида хизмат қилган бир гуруҳ мутахассислар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:31, 09.10.2020.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик