«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоасининг таркибини баҳолади.
«Бизда барчаси жойида. Мен таркибдан қониқиш ҳосил қиляпман. Биз таркибни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Баъзи позициялар бўйича мақсадимизга эришдик, баъзиларида эса — йўқ. Лекин бу клубнинг молиявий аҳволи билан боғлиқ. Буни қабул қилишимиз ва ишлашда давом этишимиз керак», – деди Куман.