Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Юве» маошлар миқдорини камайтирди, аммо А серияда 1-ўринда

Баҳо:
+ | -

"La Gazzetta dello Sport" нашри А серия клубларининг маошлар рейтингини эълон қилди.

Ўтган мавсум билан солиштирганда барча жамоаларнинг умумий маошлари миқдори 72 миллион еврога камайди — 1,36 млрд евродан 1,288 млрд еврогача.

Биринчи навбатда бу коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз билан боғлиқ. Шунингдек, Италияга келадиган хорижлик фуқаролар учун жорий қилинган алоҳида солиқ тизими ҳам бунга таъсир кўрсатди.

Маошлар миқдорини энг кўп пасайтирган клуб «Ювентус» бўлди – 58 миллион евро. Шунга қарамай, туринликлар тўлайдиган маошларнинг умумий миқдори А серияда энг юқориси бўлиб қолмоқда — 236 миллион евро. Италия чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчи эса Криштиану Роналду – 31 миллион евро.

«Милан»нинг маошлар қайдномаси 115 миллион евродан 90 миллионга туширилди. «Россонери»нинг энг кўп маош оладиган ўйинчиси – Златан Ибраҳимович (7 миллион евро).

«Интер»нинг маошлар бюджети эса 10 миллион еврога ошди (149 млн евро — Лигадаги иккинчи кўрсаткич). «Лацио»нинг умумий маошлари миқдори 11 млн. еврога (83 млн. евро), «Аталанта»ники 7 млн. еврога (42 млн. евро), у «Наполи»ники эса 2 млн. еврога (105 млн. евро — бу А серияда тўртинчи кўрсаткич) ошди.

Маошлар қайдномаси бўйича рейтингда учинчи поғонани «Рома» эгаллаб турибди (112 миллионов евро, ўтган мавсумда 125 миллион евро эди).

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:29, 10.10.2020.
Ўқилди: 3736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.