Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Дубай. Миллий терма жамоамиз аъзоларида коронавирус аниқланмади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кеча тунда Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказди.

Дубайдаги йиғин давомида коронавирус инфекциясидан сақланиш, делегация аъзолари соғлигини хавф остида қолдирмаслик ва БААга қарши ўйинга тўсқинлик қиладиган хатарларни олдини олиш мақсадида Миллий терма жамоамиз фақатгина "меҳмонхона - стадион" йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу сабабли, делегациянинг барча аъзоси карантин қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, меҳмонхона ва стадион ҳудудидан четга чиққани йўқ.

Футболчиларнинг соғлиги ва кайфияти аъло даражада, айниқса терма жамоанинг ёш аъзолари ўзига ҳос иштиёқ билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон МТЖ эртага "Шабаб Ал Аҳли" клубига тегишли "Ал Рашид" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 07:13, 11.10.2020.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.