«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоаси машғулотида жароҳат олди. Шу боис, у Миллатлар лигаси доирасида бўладиган Бельгияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
27 ёшли футболчи машғулотдан сўнг мушагида оғриқ ҳис қилаётганини айтган. «Тоттенхэм» футболчини ортга қайтаришни сўраган бўлса-да, у Гарет Саутгейт бошқарувидаги жамоа ихтиёрида қолди.
Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн январь ойида жарроҳлик столига ётган эди. Унинг тикланиши учун бир неча ой керак бўлган эди.