Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Эвертон»нинг Серхио Ромеро борасида тушган таклифига рад жавоб берди, дея хабар тарқатмоқда The Athletic.
Қайд этилишича, «Эвертон» клуби дарвозабоннинг ижараси учун 2 миллион евро тўлашга тайёр эди.
Бироқ, «МЮ» аргентиналик дарвозабонини 8 миллион евро эвазига тўлақонли тарзда сотиш ниятида эканлигини билдирди.