Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Миллатлар Лигасининг 4-тур доирасида Испания устидан қўлга киритилган сенсацион ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен йигитларга садоқати, саъйи-ҳаракати учун миннатдорчилик билдираман, улар бугун катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Бундай савиядаги терма жамоаси қарши ўйнаш ва ўзимизга тегишли вазиятларда керакли натижага эришиш кўп нарсани англатади. Мўъжиза туфайли ғалаба қозондик деб ҳисобламайман. Буни майдонда кураш олиш бориш учун бўлган хоҳиш учун берилган мукофот деб биламан. Майдоннинг ҳар бир қарич жойи учун курашиш эмас, ҳатто урушиш керак. Муваффақиятга эришиш учун ҳар бир ўйинга мана шундай тарзда муносабатда бўлиш керак ва футболчилар буни яхши тушуниб туришибди. Ўйинга бўлган режа - биринчи бўлимдаги қийинчиликларга дош бериш эди. Танаффусдан кейин испанликларнинг сабр-тоқати тўлишини ва иккинчи бўлимда имкониятга эга бўлишимизни тушуниб тургандик", - Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.