Coca Cola Суперлигасининг 19-турида “Металлург” Наманганда "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади.
Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 47 марта тўқнаш келишган. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 13 тасида бекободликлар ғалаба қозонишган, яна 13 та ўйинда кучлар тенг келган. 21 та ўйин эса наманганликларнинг ғалабаси билан интиҳо топган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ наманганликлар фойдасига – 48:68. Мазкур учрашувларда “Навбаҳор” 76 очко жамғарган бўлса, “Металлург” 52 очкога эга бўлган.
Мазкур клубларнинг Наманганда ўтказилган баҳсларида тўлиқ устунлик водийликлар томонида. Ортда қолган 23 учрашувнинг фақат биттасида бекободликлар зафар қучишган. 5 та ўйинда эса томонлар муросага келишган. 17 ўйинда эса “Навбаҳор” ғалаба нашидасини сурган.
Ўз ўрнида ушбу ўйин “Металлург” учун кучлилар сафидаги 661-учрашув бўлишини мухлисларимизга эслатиб ўтмоқчимиз. Бекободликлар бугунгача мамлакат чемпионатларида 223 бор ғалаба нашидасини суришган. 136 ўйинда эса рақиблари билан очколарни баҳам кўрган. 301 та баҳс эса “Металлург”нинг мағлубияти билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати – 824—1015.