Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Реал" ўз фикридан қайтмади

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

"Ливерпуль"га Aдама керак

Aнглиянинг "Ливерпул" жамоаси қишда "Вулверҳемптон" клуби вингери Aдама Траоре билан шартнома имзолаши мумкин.

"Mundo Deportivo" ва Goal нашрлари берган хабарларга қараганда, 24 ёшли футболчини ўз сафида кўришни шахсан Юрген Клопп истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Туриннинг "Ювентус" жамоаси Aдама учун "бўриларга" 70 миллион евро таклиф қилган эди.

"Боруссия" уни сотмайди!

Германиянинг "Боруссия Дортмунд" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини яна икки мавсум давомида Бундеслигада давом эттирадиган кўринади.

Мино Райоланинг маълум қилишича, Эрлингнинг трансфери ҳақида фақат 2022-йилдагина музокаралар олиб бориш мумкин. Унга қадар футболчи Дортмунд клуби ихтиёрида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, норвегиялик ҳужумчи учун асосий даъвогар сифатида "Реал" ва "Челси" клублари кўрсатилмоқда.

Депай "Барса"да?!

Франциянинг "Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Барселона"да давом эттириши деярли аниқ бўлиб улгурди.

sport.es нашрининг маълум қилишича, "тақачилар" футболчиси қишдаёқ Каталонияга кўчиб ўтади. 26 ёшли футболчи клуб молиявий муаммолар сабаблигина ўз сафига қўша олмади.

Манбанинг маълум қилишича, "Барселона" январ ойига қадар 40 миллион еврони тайёрлайди ва қишнинг иккинчи ойида ушбу трансферни амалга оширади.

"Реал" ўз фикридан қайтмади

Мадриднинг "Реал" жамоаси 2021-йилда амалга ошириши шарт бўлган энг муҳим трансферини аниқлаб олди.

"Le10sport" нашрининг маълум қилишича, "қироллик клуби" 17 ёшли Эдуардо Камавинга билан шартнома имзолаш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, "Ренн" ярим ҳимоячиси Мадридга кўчиб ўтишга шошилмаяпти. У яна 2-3 мавсум "Лига 1"да малака ошириш ниятида.

"Кристал Пелас" жуда яқин келди

Aнглиянинг "Кристан Пелас" жамоаси "Сток Сити" дарвозабони Жек Батлер билан шартнома имзолаш арафасида.

"Daily Mail" нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли дарвозабон бугун клуб билан расман шартнома имзолайди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу киперни шахсан Рой Ходжсоннинг ўзи танлаб олган бўлиб, трансфернинг бошқа тафсилотлари эртага расман эълон қилинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:02, 16.10.2020.
Ўқилди: 12607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.