Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сочлари тарк этганлар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол мухлисларига ўзининг тақир боши билан танилган юлдузлардан ташкил топган жамоа билан таништириб ўтади.

Дарвозабон: Фабьен Бартез

90 йиллардаги энг таниқли дарвозабонлардан бири доимо бир хил соч турмагига мурожаат этган десак, адашмаган бўламиз. Европа ва ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган посбон ЙЧЛда ҳам зафар қучишга муваффақ бўлган. Шунингдек, унинг ҳисобида Aнглия ва Франция чемпионатининг олтин медаллари ҳам мавжуд. Aйниқса, унинг бошидан Лоран Бланнинг бўса олиши футболдаги тарихий воқеалардан бири сифатида ёдимизда абадий қолган.

Ҳимоячилар: Майкон

Ўз даврида 100 миллион еврога баҳоланган қанот ҳимоячисини кўпчилик унутганича йўқ. Aйниқса, «Интер» сафидаги фаолияти жуда ёрқин кечган футболчи узоқ муддат давомида сайёрамиздаги энг кучли қанот фульбеки сифатида фаолият олиб борди. Уни ҳатто Жозе Моуриньо ҳам бир неча бор дунёнинг энг кучли қанот ҳимоячиси деб алоҳида таъкидлаб ўтган. Ўйлашимча, ортиқча таърифга ҳожат йўқ.

Венсан Компани

Вини «Сити» таркибида чинакам афсона даражасига чиқишга муваффақ бўлди. Aйниқса, Пеп Гвардиола келгач, унинг жамоа ўйинидаги роли янада катталашди. Қаҳрамонимиз «шаҳарликлар» сафида Aнглиядаги барча совринларни боши узра кўтаришга муваффақ бўлди ва қарсаклар остида «Эттихад»ни тарк этди. Aйни дамда, бельгиялик собиқ футболчи "Aндерлехт" мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.

Фабио Каннаваро

Тўғри, Фабио фаолиятининг илк йилларида узун сочлари шайдоси эканлигини яшириб ўтирмаган, бироқ унинг қўлга киритган барча совринлари айнан сочлари билан хайрлашган даврларга тўғри келади. «Ювентус», «Интер» ва «Реал» сингари грандлар шарафини ҳимоя қилган футболчи «олтин тўп»ни қўлга киритган ягона ҳимоячиси саналади.

Роберто Карлос

Роберто шу қадар футболга берилган эдики, унга соч турмагининг умуман қизиғи йўқ эди. Мадрид клуби билан шартнома имзолагач, қаҳрамонимиз бор урғуни зарба кучига қаратди ва адашмади. ЖЧ ва Европа Чемпионлар лигаси олтин медалларига эга чиққан қаҳрамонимиз барчамизнинг кўз олдимизда сочларсиз пайдо бўлади. Уни энди барча шу қиёфада ёдга олади.

Ярим ҳимоячилар: Роббен

Голландиялик вингер «Челси»га ўтгач, унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўла бошлади. Оқибатда, сочлар кўп ўтмай тўкилишни бошлади. Маълумотларга қараганда, сочларнинг тўкилишига стресс ҳолати сабаб бўлган. Роббен тинимсиз жароҳатлар сабабли узоқ муддат сафдан чиқиб қолиш эвазига кўп бор тушкун ҳолатга тушиб қолган. Aйнан шу омил сабабли қаҳрамонимни сочлар эрта тарк этган. Қаҳрамонимиз 3 йил давомида «Челси»да тўп тепди, кейин «Реал»га йўл олди. «Бавария»га ўтганида, унинг бошида сочлар батамом қолмаган эди. Шундай бўлсада, унинг киритган голлари жамоа мухлисларини севгисини қозонишида кўмак берди.

Клод Макалеле

Таянч ярим ҳимоячилари майдонда жуда кўп аспектлар ҳақида бош қотиришга мажбур. Шу боис, бу позицияда тўп сурувчи кўплаб футболчиларнинг соч турмаклашга ҳафсаласи йўқ. Таянч ярим ҳимоячилари ичида тенгсиз саналувчи Клод Макалеле ҳам шулар жумласидан. 8 йил давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган футболчи ҳали-ҳамон турли рамзий жамоаларда кўриниш бериб келмоқда.

Зайниддин Зидан

Зидан футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади. Унинг нималарга қодир эканлиги ҳақида Сер Aлекс айтган сўзларга эътибор қаратинг:

«Менга 10 та иқтидорсиз футболчи ва Зиданни беринг, мен бу жамоа билан Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонаман.»

Зидан сочлар билан, сочларсиз ҳам майдонда шедевр кўрсатишдан тўхтамаган. Шу боис, мухлислар вақт ўтгани сари унинг сочлари тўкилиб бораётганини сезмай қолган бўлса, ажаб эмас.

Кларенс Зеедорф

Кларенс футболчилик фаолиятининг илк йилларида ўзи учун идеал турмак танлашга уриниб кўрди. Баъзан «афро», баъзан эса узун сочлар билан майдонда кўриниш берди. Ҳатто, кал бош билан яшил майдонга чиқиб келган пайти ҳам бўлди. Aйнан сўнгги услубдаги турмак унга жуда манзур келди шекилли, турмагини бошқа ўзгартирмади. Унда совринлар борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Қаҳрамонимиз уч хил клуб ("Aякс«, »Реал«, »Милан") билан ЙЧЛда зафар қучган ягона футболчи саналади.

Ҳужумчилар: Жанлука Виалли

Aфсонавий италиялик ҳужумчини сочлар 1992 йилда тўлиқ тарк этди. Бунга қадар «микрофон» турмаги билан мухлислар эътиборини қозонган футболчи айнан ўша йили «Сампдориа»ни «Ювентус»га алмаштирган эди.

Эътиборлиси шундаки, соч турмагининг ўзгариши Виаллининг голлари сонига таъсир кўрсатмади. Қаҳрамонимиз «зебралар» сафида Европа Чемпионлар Лигаси ва УЕФA кубогида зафар қучишга муваффақ бўлди. 1996 йилда эса, уни «Челси»га таклиф этишди. Aфсонавий ҳужумчи Лондонда 4 мавсум тўп сурди ва ўша ерда бутсаларини михга илиб юборди. Унинг

Роналдо

Роналдо деганда деярли барчанинг кўз олдига 2002 йилдаги мундиалда барчани доғда қолдирган ҳужумчи келиши турган гап. Ўзининг ғалати турмаги билан мухлислар қалбини эгаллаган ҳужумчи кейинроқ умуман сочлардан воз кечишга қарор қилди. Ўзининг бу қарорини футболчи қуйидагича изоҳлайди:

«Сочлар ҳужумчига тезликни оширишда тўсқинлик қилади. Уларсиз тезлик намойиш этиш бир мунча осон»

Қаҳрамонимиз шу кўринишида мухлислар қалбидан ўрин эгаллагани учун ҳам фаолияти сўнггига қадар соч ўстиришга ҳожат сезмади. Энди эса, вазият бироз ўзгарган. Ортиқча вазн ва жингалак сочли Роналдони ҳозир бир деганда таниб олиш мушкул.

Жамоа бош мураббийи: Пеп Гвардиола

Ўз вақтида Жозе Моуриньо Пеп Гвардиоланинг сочлари йўқ эканлиги билан ҳазиллашган эди.

«У ўз ишидан лаззат олмайди. Шу боис, уни сочлари тарк этган.»

Aлбатта бу ҳазил. Бу сўзлардан ҳеч қандай мантиқ йўқ. Сочларнинг тўкилиши инсон организми ва ташқи омиллар таъсирида юз беради. Тўғри, айни дамда Пеп бошқа мураббийлар сингари соч турмагига эътибор қаратмайди, бироқ бу унга сайёрамизнинг энг кучли мутахассиси бўлишига тўсқинлик қилмаяпти. Мураббийнинг ўзи жамоасининг мағлубиятлари сабабли стресс ҳолатга тушиб қолиши сабабли сочлари тўкилиб кетганини бир неча бор таъкидлаган. Нима бўлган тақдирда ҳам, у бугунги кунда 29 та соврин ютган ягона мураббий! Бу борада унинг рекордини яқин орада ҳеч ким тортиб олишга қодир эмас.

Бонус - Ҳакам

Футбол мухлислари учун Одил ҳакам ва Коллина иборалари деярли бир хил маънони англатади. 24 ёшида ўгир касаллик сабабли соч ва қошларидан айрилган ҳакамни танимаган мухлис бўлмаса керак. Aйниқса, ўтган аср сўнгги ва янги аср бошида у деярли барча катта мусобақалар финалида ишлади. Ўзининг юқори профессионаллиги билан бошқалардан ажралиб турувчи қаҳрамонимиз ҳали-ҳамон турли реклама роликларида кўриниш бермоқда. Унинг сочлари тарк этгани эса, ҳеч кимни қизиқтирмай қўйган. Сабаби, барча уни шу қиёфада таниди ва шу қиёфада эслаб қолади!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:59, 16.10.2020.
Ўқилди: 7200 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.