Испаниянинг "Валенсия" ярим ҳимоячиси Жоффри Кондогбия клуб президенти Анила Муртини кескин танқид остига олди.
"Сиз клубнинг амбициялик лойиҳасини барбод қилдингиз, Сиз бизнинг мураббийни алдадингиз, ва ниҳоят мени ҳам алдадингиз. Раҳмат Сизга, Анил Мурти", — деб пост қолдирди Кондогбия ўзининг "Instagram"даги расмий саҳифасида.
Футболчининг сўзларига кўра, клубни тезроқ тарк этиш керак, чунки унинг хизматига Мадриднинг "Атлетико" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.