АПЛнинг 5-тур доирасида «Ливерпуль» ҳамда «Эвертон» клублари ўзаро баҳс олиб борди ва учрашувда дуранг натижаси қайд этилди. Гарчи, ўйин голларга бой бўлган бўлса-да, стадионга ташриф буюрганларнинг айримгилари зерикиб қолишганга ўхшайди.
«Ливерпуль» клуби заҳира дарвозабони Куивин Келлехер ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган пайтда ухлаб қолди. "Ливерпуль" 2:1 ҳисобида олдинда бораётган паллада стадиондаги камералар дарвозабоннинг "чарчаб" қолганини тасвирга олишди.













