Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси сабабли юзага келган молиявий инқироздан чиқиш йўлларини изламоқда. Ушбу вазиятдан чиқишнинг яна бир варианти – футболчиларнинг маошларини яна бир марта қисқартириш.
Catalunya Radioси тарқатган маълумотга қараганда, ушбу таклифга фақатгина уч нафар футболчи розилик берди. Булар Марк-Андре Тер Штеген, Френки де Йонг ва Клеман Ленглелар.