Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Жозе Моуриньо: «3та тўп фарқдаги устунлик қўлдан чиқариш — биз учун жиддий жазо»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Вест Хэм»га қарши бўлиб ўтган ўйин (3:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бу футбол. Албатта, мен иккинчи бўлимни таҳлил қилишим керак. Аммо бу ишни омма учун қилмайман. Сиз учун шуни айтаманки, бу футбол ва «Вест Хэм»нинг ўзига бўлган ишончини таъкидлаш лозим.

0:3 ҳисобида ортда бораётиб ва ўйин борасида ҳар томонлама ютқаза туриб, вазиятдан чиқиб кетишга бўлган ишончни сақлаб қолиш осон эмас. Бу жамоа ўтган мавсумдаги клуб эмаслигини билардим. Аммо 3та тўп фарқдаги устунлик қўлдан чиқариш — биз учун жиддий жазо. Бу эса ҳақли жазо.

Мен майдон четида туриб таҳлил қилдим ва шундай хулосага келдимки, баъзи нарсалар контекстдан тушиб қолди. Голлар стандарт вазиятлардан сўнг урилди. Шунингдек, автогол ҳам бўлди, тўпни йўқотганимиздан кейин ҳам гол урилди.

Биз ўйинни назорат қилдик. Кейн ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган вазиятда дарвоза устунини нишонга олди. Шунингдек, Бэйл ҳам ғолиб жамоа ҳақида саволга нуқта қўйиши керак эди. Биз тўртинчи голни уришимиз керак эди, аммо бу футбол.

Жамоа назоратни қўлдан чиқара бошлади, аммо Уинкс майдонга тушиши билан биз яна назорат ва балансни қайтардик. Ўйинни назорат қилаётган пайтимизда тўп ўтказдик ва уларда ўзига бўлган ишончнинг ошишига ёрдам бердик.

Шогирдларим эса руҳий жиҳатдан у қадар кучли бўлишмади. Баҳс тугашига бир неча сония қолганида 2 очкони қўлдан чиқардик.

Стандарт вазиятларда ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз кераклигини айтгандим. Рақиб бу томонлама кучли бўлди. Уларга омад кулиб боқиши учун охиригача курашдик. "Вест Хэм"ни табриклайман. Бу ўйин бизнинг қўлимизда эди, аммо биз 2 очко йўқотдик», – деди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:20, 18.10.2020.
Ўқилди: 4347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.