«Астон Вилла» клуби Англия чемпионатининг жорий мавсумида дастлабки 4та ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Жамоа бу сафар сафарда "Лестер" клуби меҳмони бўлиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Росс Баркли олис масофадан зарба бериб, ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.
«Астон Вилла» ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 12тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтирилиб олди. Жамоа битта ўйин захирасига эга ҳолда "Эвертон"дан 1 очко ортда қолмоқда.
АПЛ, 5-тур
Лестер – Астон Вилла 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90+1 Баркли.
Лестер – Шмейхель, Кастань, Жастин, Фофана, Эванс, Тилеманс, Прат (Мэддисон, 68), Менди (Чоудури, 78), Барнс, Перес, Ихеаначо (Слимани, 71).
Астон Вилла – Мартинес, Мингз, Таргетт, Конса, Кэш, Баркли, Макгинн, Грилиш, Трезеге (Траоре, 81), Дуглас Луис, Уоткинс.
Огоҳлантиришлар: Перес (31), Макгинн (32), Кэш (40), Тилеманс (41), Дуглас Луис (70), Кастань (73), Эванс (74).