Кириш Регистрация

Шуҳрат Файзиев: «Қийналиб бўлса-да, очко олдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 19-туридан ўрин олган «Андижон» - «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шуҳрат Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

— "Андижон"да қийин ўйин бўлишини кутгандик. Жамоамизда муаммолар кўп. Митрович ва Жўрабеков дисквалификацияга учраган бўлса, айрим футболчилар касал бўлиб қолишган. Бундан ташқари, бош мураббийимиз ҳам бироз бетоб. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари учун раҳмат дейман.

Майдон ҳолати унчалик яхши эмас, бу майдонда комбинацион ўйин кўрсатиш қийин ва узун паслар билан ўйнашга тўғри келади.

— Майдон яхши эмас деб ҳисоблайсизми?
— Ҳа, нотекис жойлари кўп. Ерлатиб ўйнаш қийин, шу боис узун паслар билан ўйнашга тўғри келяпти.

— «Андижон»нинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Ҳамидуллаев келгач, жамоа ижобий томонга ўзгарган. Улар охирги ўйинларда 5 очкога эга бўлишди. Бекободда ва Наманганда яхши ўйин кўрсатишди. Шунингдек, «Бухоро»ни ютишди.

— Ҳакамлардан кўпчилик норози бўлди. Шу бўйича нима дейсиз?
— Бу менинг ваколатимга кирмайди. Буни махсус қўмита муҳокама қилиб, кўриб чиқиши мумкин.

— Натижадан қониқдингизми?
— Қийналиб бўлсада, очко олдик. Ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди, яхши вазиятлар бизда ҳам, «Андижон»да ҳам бўлди.

— Жамшид Болтабоев биринчи бўлимда майдон марказида тўп тепди, иккинчи бўлимда қанот ҳимоясига ўтказилди. Бунга нима сабаб бўлди?
— Айтиб ўтганимдек, бунга сабаблар кўп. Шунақа қилишга тўғри келди. Захирадан кўриб турганингиздек, ёш йигитлар жой олишган.

— Улуғбек Бақоевнинг ҳолати қандай?
— Унинг ҳолати яхшиланмоқда. Ўйлайманки, у «Пахтакор» билан ўйингача қайтади.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 07:36, 19.10.2020.
Ўқилди: 1744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик