Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Диёр Имомхўжаев бир нечта саволларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

1. ЎзПФЛ шу йилнинг июнь ойидан буён ҳар бир масала юзасидан футбол клублари билан маслаҳатлашади ва кейин ҳам шундай бўлади. Биз Суперлигани марказлаштириш масаласида ҳам, Про лига ва ҳатто Биринчи лигани қандай тиклаш масаласида ҳам клублар билан кенгашдик. Насиб қилса, йил сўнгида ортиб қоладиган маблағларни клублар ўртасида тақсимлаш ёки келаси йил уларнинг иштирокларига қараб мукофот пуллари жорий қиладиган тизимга ҳам босқичма-босқич ўтамиз, клубларга ҳисоб берамиз. Шунингдек, 2021 йилги мавсумда трансляциялардан пул ишлаш йўлига ҳам секинлик билан ўтамиз.  

2. Ўзбекистон кубоги ғолиби Чемпионлар лигасида иштирок этади. Демак, кубок мусобақасида лицензиялашнинг минимал талабларига жавоб берадиган клубларнинг иштирок этиши мантиқан тўғри бўлади. Бундай клублар сони ортириб боргани сайин, кубок иштирокчилари сони ҳам ортиб боради. Яхши турнир учун сон эмас, сифат муҳим.

3. Кубок учрашувларининг гуруҳ босқичи кўринишида ўтиши масаласини ЎФА билан келишганмиз. Биринчидан, қизиқиш ошади. Иккинчидан, мавсумий ўйинлар сони қисман ошади, бу футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги масаласига ҳам таъсир ўтказади. Оддий жамоа йил давомида фақатгина 27 учрашув билан чекланяпти. Бир йил учун бу кам, ОФКнинг энг минимал талабигагина жавоб беради. Гуруҳ босқичи эса мана шундай ўйинлар сонини 29 тага етказади, Лига кубоги билан минимум 30 та. Клублар бу масалага қаршилик билдирмаган.  

4. Катта жамоалар билан ўйнаш истагидаги кичик клубларни ҳам шундай қолдирмадик ва улар учун Лига кубоги мусобақасига асос солдик. Унга ҳаттоки халқаро мақом беришга ҳам тайёр эди, пандемия бунга йўл қўймади.  

5. Лицензиялаш масаласида. Ўзимизни ҳам, ОФКни ҳам алдамасак, ОФК лицензиясини олиши мумкин бўлган жамоаларимиз жуда кам. Йиллар давомида буни тўғрилаш ва камида Суперлиганинг барча клуби ОФК лицензиясини олиши мумкин бўлган даражага чиқишимиз мумкин эди. Бизда мана шундай аниқ режа бор. Бунинг учун ЎФА, ЎзПФЛ ва албатта клубларга бириктирилган ҳомийлар биргаликда, келишиб ҳаракат қилиши керак бўлади. Аслида ҳукумат айнан шунинг учун ҳам ҳомийларни клубларга бириктириб қўйган. Вақти келиб бу йўқ бўлади, биз эса бор вақтида инфраструктурани ривожлантириб олиш учун қайғуришимиз керак.

6. Чемпионат икки қайта тўхтаганидан кейин ҳам кубок учрашувларини гуруҳ босқичи кўринишида ўтказиш учун вақтимиз етарли эди. Биз фақатгина октябрь ҳамда ноябрь ойларидаги ФИФА кунлари учун миллий терма жамоага ён бериш масаласида Терма жамоалар маркази билан келишиб олдик. Бу ҳақда фикр ёзишдан аввал фактлар ва саналарни аниқ билиш мақсадга мувофиқ бўларди.  

7. Шунингдек, камида 5 та клуб сметаси расман 20 фоизга яқиндагина қисқартирилди. Буни клубларнинг ўзлари ошкор қилишлари мумкин, хат уларнинг номига ёзилган, ЎзПФЛга эмас. Биз эса июнь ойидан буён ҳар бир ҳаракатимиз ва ҳар бир қароримизни расмий сайт орқали атрофлича тушунтириб боряпмиз.

8. Аёллар чемпионати масаласидаги фикрларга мана шу ҳаволада аниқ-тиниқ жавоб берилган. Аслида аёллар футболи ва футзал масаласини тўлиқ ислоҳ қилишимиз керак. Бу борада ҳам ЎзПФЛ ўз таклифларини Ижроқўмга киритишга тайёргарлик кўряпти. Аслида бу иш билан биз шуғулланишимиз керак эмас. Биз фақатгина мусобақа ўтказувчи ташкилотмиз ва ҳозирча буни эплаяпмиз.

9. Биз сўнгги тўрт ой ичида футзал ва Про лига мусобақаларини ҳам трансляциясини йўлга қўя олдик. Спорт-ТВ билан келишув асосида 2021 йилда футзални тўлиқ трансляция қилишга ва унинг нуфузини кўтаришга эришмоқчимиз. Бироқ аёл футболчиларнинг клубларга мажбурий бириктириб қўйилиши ҳамда аёллар футболи расмий ташкилотининг йўқ бўлгани масаласини қайта кўриб чиқиш керак. Халқаро ташкилотлар томонидан аёллар футболига ажратиладиган маблағлар билан бу мусобақа нуфузини оширишга эришишимиз мумкин.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 14:26, 19.10.2020.
Ўқилди: 3112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3560]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3328]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2533]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2496]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2170]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2079]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1928]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1803]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [1737]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.