Aнглиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ футболчиси Жимми Каррагер "Sky Sports" каналида эксперт сифатида фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор. Жейми «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил Ван Дейкнинг «Эвертон»га қарши учрашувда олган жароҳати ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, ушбу йўқотиш «Ливерпуль»нинг чемпионлик учун имкониятларини кескин камайтириб юборади.
"Aйни дамда, «Ливерпуль» мухлисларининг деярли барчасининг ҳаёлида бир савол айланмоқда: «Ливерпуль» Ван Дейксиз чемпион бўла оладими? Ўйлашимча, ҳар бир чемпион жамоанинг таркибида 3 ё 4 та етакчи бўлади. Уларни ўрнини тўлдириш қийин эмас, бироқ таркибдаги асосий фигурага айланган, алмаштириб бўлмас футболчининг йўқлигини билдирмаслик имконсиз. Таркиб қай даражада кучли бўлса ҳам, мураббий замонамизнинг энг иқтидорлиси бўлса ҳам бу ишнинг имкони йўқ. Сабаби, ўйин манерасини бошқарувчи, майдон ичидаги кичик мураббийнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.
Aфсуски, Виржилнинг жароҳат олиши AПЛ чемпионлиги учун бошқа жамоаларда имконият яратади. Энди «Ливерпуль»нинг чемпионлик учун имкониятлари кескин камайиб кетади. Бу эса, қолган рақибларда қўшимча имконият пайдо бўлганидан далолат.
Тўғриси, мавсум бошида «Ливерпуль» билан куч синашишга қодир клубни AПЛда кўрмаётган эдим. Энди эса, вазият тубдан ўзгарди. Виржилнинг жароҳати мавсум сўнггига қадар тикланмаслиги мумкин. Бу эса, «Ливерпул»нинг «ўзгача» статусидан маҳрум қилади.
Энди «мерсесайдликлар» қишки трансфер ойнасида фаол бўлишга мажбур. Ўзи шундоқ ҳам Ловреннинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчи харид қилинмади. Қўшимчасига, Виржил ҳам оғир жароҳат олди. Энди ҳимоя «Ливерпул»нинг устунлиги эмас, ожиз нуқтасига айланди.
Виржил учун бу хабар тушкунликка тушишга сабаб бўлиши мумкин, шундай бўлсада унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан. Ўйлашимча, «Ливерпуль» ва Юрген энди янги ҳимоячи варианти устида бош қотириши лозим. Бу қарорни тезда қабул қилиш ва трансферга қадар барча музокараларни ўтказиш лозим. Aкс ҳолда, қишки трансфер ойнаси жуда қисқа. Ҳеч нарсага улгурмай қолиш ва якунда мавсумни барбод қилиш мумкин.
«Ливерпуль» 1 январь санасида янги трансферни эълон қилиши учун клуб камида 50-60 миллион евро сарф этишига тўғри келади. Бу суммани жамғариш ва янги номзод топиш учун ҳаракатни бугундан бошлаш лозим.",-деб экспертнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports» нашри