Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Мирча Луческу: «Месси кўп нарсани мустақил ҳал қила олади, Роналду эса жамоадошлари ёрдамига муҳтож»

Баҳо:
+ | -

Киевнинг «Динамо» клуби бош мураббийи Мирча Луческу «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Месси ва Роналду билан кўп маротаба тўқнаш келганман, аммо футболчиларимда бундай бўлмаган. Яқинда улар ҳам уларга дуч келади. Футболчиларга уларнинг нималарга қодир эканлигини тушунтиришим керак.

Месси — тезкорлиги, ўзига бўлган ишончи, дриблинги ва бошқа жиҳатлар туфайли қисқа масофаларда ҳам устунлик қила олади. Роналду эса бошқачароқ услубда ўйнайди, у кўп гол уришни яхши кўради, шунинг учун унга кўпроқ бўш ҳудуд керак. У жамоадошларининг ёрдамига муҳтож, Месси эса мустақил ўйнай олади.

Роналду жарима майдончасида ёки ундан 20 метр узоқликда мустақил ҳаракат қилиши мумкин, аммо у бошқалар яратган бўшлиқдан фойдаланишга ҳаракат қилади ва зарба беради. Бори шу, улар бир-биридан фарқ қилади, аммо иккаласи ҳам жуда кучли ўйинчилар", — деди Мирча Луческу.

Қайд этиш жоиз, Чемпионлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумида «Барселона», «Ювентус» ва «Динамо К» жамоалари бир гуруҳдан жой олган.

Роналду ушбу мавсумда А Серияда 2 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилган бўлса, Месси Ла Лигада 4 учрашувда майдонга тушиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:21, 20.10.2020.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.