Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

ЕЧЛ.Бугун тунда бизни қандай учрашувлар кутиб турибди?! Превью

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz бугун тунда старт олувчи Европа Чемпионлар лигаси учрашувлари тартиби билан таништириб ўтади.

Бугун «Барселона», «Ювентус», ПСЖ, «Челси», «Манчестер Юнайтед» сингари грандлар турниридаги илк учрашувини ўтказади. Шунингдек, «Краснодар», «Ренн» каби клублар учун ҳам бугун ўзгача кун. Улар ўз тарихида илк бор ЕЧЛда дебют қилишлари кутилмоқда. Хўш, учрашувлар қандай таркибда бошланади? 

E гуруҳи. «Ренн» : «Краснодар» (00:00)

Юқорида зикр қилинганидек, ушбу жамоалар мусобақадаги ўзининг илк учрашувини ўтказади. Францияда бўлиб ўтувчи баҳсда икки жамоанинг ҳам имкониятлари бир хил, бироқ «Ренн» бироз фаворитдек кўринмоқда. Шундай бўлсада, Мурад Мусаев шогирдлари турнирда иштирок этиш учун саралаш босқичида қандай ўйин намойиш этганини унутмаслик лозим. Умуман олганда, икки дебютант ўртасидаги ўйин қизиқарли ўтиши аниқ. Тўғри, машҳур номлар йўқ, аммо чиройли футбол кафолатланган.

E гуруҳи. «Челси» : «Севилья» (00:00)

Гуруҳда биринчи ўрин учун асосий даъвогарлар ўртасида баҳс қизиқарли ўтиши турган гап. инглиз ва испан клублари тўқнашуви доимо томошабоб футболни тақдим этган. «Челси» ўзининг янгиланган кўринишида амалдаги ЕЛ ғолибига қарши майдонга тушади. "Aристократлар«нинг чемпионатда ишлари яхши эмас, аммо бу мусобақа стартидаги энг муҳим баҳсда унутилиши лозим. Умуман олганда, "E" гуруҳининг марказий учрашувини ўтказиб юборманг.

Тахминий таркиблар

«Челси»: Кепа Аррисабалага - Рис Жеймс, Курт Зума, Андреас Кристенсен, Бен Чилуэлл - Нголо Канте, Жоржинё, Ҳаким Зиеш, Кай Хаверс, Мейсон Манунт - Тимо Вернер (4-5-1).

«Севиля»: Яссин Буну - Хесус Навас, Серхи Гомес, Диего Карлос, Маркос Акуня, Жоан Жордан, Ферандо, Иван Ракитич, Сусо, Люк де Ёнг, Лукас Окампос (4-3-3).

F гуруҳи. «Зенит» : «Брюге» (21:55)

Россия клуби вақт тафовути сабабли бугунги ўйинлар церийасини биринчилардан бўлиб бошлаб беради. Семак шогирдлари Бельгиялик уюшқоқ жамоага қаршилик кўрсатиши лозим. Дзюба ва Aзмун тандеми бугун иқтидорларга тўла Бельгия клубини мағлуб эта оладими? Буни бир неча соатлардан сўнг бошланиши кутилаётган учрашувда билиб олишимиз мумкин.

F гуруҳи: «Лацио» - «Боруссия» Дортмунд (00:00)

Бу баҳс «бургутлар» етакчиси Чиро Иммобеле учун жуда муҳим. Сабаби, ўз вақтида италиялик ҳужумчи Дортмундда ўз ўйинини топа олмаган ва фаолияти хавф остида қолган эди. Энди эса, у яна ўз даражасига кўтарилиб олди. ўтган мавсумда 36 та гол билан «олтин бутса»ни қўлга киритган футболчидан римликларнинг умиди катта. «Боруссия Д» эса, ёшартирилган таркиби билан гуруҳда асосий фаворит бўлиб турибди. Бугун Санчо, Рейна ва Холанд учлиги майдонда «мўъжиза» кўрсата оладими? Барчасига тез орада жавоб олишимиз мумкин.

Тахминий таркиблар

«Лацио»: Томас Стракоша - Патрик Габаррон, Франческо Ачерби, Уэсли Худт - С. Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Муҳаммад Фарес, Марко Пароло, Луис Алберто - Чиро Иммобиле, Хоакин Корреа (3-5-2).

«Боруссия»: Роман Бюрки - Лукаш Пишчек, Матс Хуммелс, Томас Делайни - Томас Мене, Жуд Беллингем, Аксел Вицел, Рафаэл Геррейру, Марко Ройс - Санчо, Холанд (3-5-2).

G гуруҳи: «Динамо» Киев - «Ювентус» (21:55)

«Зенит» сингари «Динамо Киев» жамоаси ҳам Тошкент вақти билан эртароқ майдонга чиқиб келади. Луческо шогирдлари саралаш босқичида деярли муаммога учрагани йўқ. Бугун эса, Чемпионатда бироз оқсаётган Пирло шогирдлари билан тўқнаш келиши кутилмоқда. Aйни дамда, «Динамо» деярли иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Тўғри, клубнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари яхши эмас, аммо бу ёш футболчиларни реклама қилиш учун ажойиб имконият! «Юве» эса, Роналдусиз майдонда ҳаракат қилишга мажбур. Бу уларнинг ўйинига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Бу баҳсда «Ювентус» фаворит, аммо «Динамо»дан ҳам ҳамма нарса кутиш мумкин.

G гуруҳи: «Барселона» - «Фенербахче» (00:00)

Каталония клуби учрашувга футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун академияга мурожаат этди. Aйни дамда, 3 та футболчи клуб сафида ЙЧЛда дебют қилиш имконига эга. Роналд Куман учун жуда муҳим синовга айланади бугунги учрашув. Голландиялик мураббий «Ла Лига»да «Хетафе»дан мағлуб бўлгач, бугун ўз ғояларига содиқ қоладими? Венгрия клуби устози Ребров ўз вақтида «Барселона» дарвозасини 3 бор ишғол қилишни уддалаган. Мураббийликда ҳам бу трюкни қайтара оладими?!

H гуруҳи: ПСЖ - МЮ (00:00)

Бугунги учрашувлар орасидаги энг марказий баҳс! Ушбу квартетни бежизга «қасос» гуруҳи деб атамадик. Ўтган мавсумда мусобақа финалида ўйнаган Париж клуби ғалаба учун асосий даъвогар, аммо инглиз клубларини эрта курашдан чиқариш мумкин эмас. Сулшернинг курсиси қимирлаб қолганини инобатга олсак, бугунги баҳснинг қадри жуда баланд. «Қизил иблислар»нинг плей-оффга йўлланма олиши гуруҳдаги барча учрашувларда очко жамғариш лозим.

Тахминий таркиблар:

ПСЖ: Кейлор Навас - А. Флоренси, Абду Диалло, П. Кимпембе, Курзава - Идрисса Гее, А. Эррера, Рафиня - Ди Мария, Мбаппе, Неймар (4-3-3).

МЮ: Де Хеа - Уан-Биссака, Линделёф, Туанзебе, Теллес - Мактоминей, Погба, Мата, Фернандеш - Решфорд, Марсял (4-4-2).

H гуруҳи: «Лейпциг» - «Истанбул Башакшехир» (00:00).

«Буқалар» Туркиянинг амалдаги чемпионларини синовдан ўтказади. Aфсуски, «Истанбул» бу баҳсга бироз тушкун кайфиятда ташриф буюрмоқда. Жамоа Супер лигада сўнгги поғонада бормоқда. Боз устига, Клиши ва Робинолар энди таркибда эмас. «Буқалар» эса, ўтган мавсумда мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Бугун турк клубига осон бўлмаслиги аниқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:40, 20.10.2020.
Ўқилди: 6285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.