Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Суперлига. "Қўқон-1912" сафарда "Машъал"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Машаъл" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Дастлабки дақиқаданоқ олға интилган "шунқорлар" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг аниқ ва кучли зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан эгаллаб олди.

Бугун дисквалификация сабаб, меҳмонлар сафида Шоҳназар Норбеков, Ойбек Рустамов ҳамда Иқбол Маликжоновлар жамоасига ёрдам бера олишмади. Биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун яхши имкониятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашларига қарамай, ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди.

52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди. Голдан руҳланган "Қўқон-1912" ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. 

84-дақиқага келиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Хумоюн Муртозоев боши билан дарвозани ишғол қилди. Ушбу вазиятда ҳимоячилар Муртозоевни бироз кўздан қочиришди ва бундан "қалдирғочлар" ўйинчиси унумли фойдаланди.

87-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Авазхон Маматхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Ушбу қоида бузарлик учун ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов ҳар доимгидек аниқ амалга оширди.

Суперлига, 20-тур.

"Машъал" - "Қўқон-1912"

Голлар: Хумоюн Муртозоев (84). Муҳаммаданас Хасанов (52), Мурод Холмуҳаммедов (88 пен)

"Машъал": 35. Раҳимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани (6. Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), 10. Шерзод Темиров, 11. Мўминжон Мелиев (29. Ҳумоюн Муртозаев, 56), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (77. Иброҳим Нўъмонов, 46), 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 33. Денис Васильев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов (14. Элла Кен Арман, 62).

"Қўқон-1912": 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобуржон Акбаров, 9.Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (13. Сардор Азимов, 90+2), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 80), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (5. Жасур Ёқубов, 80), 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (4. Собит Синдаров, 61).

Киритилди: 18:50, 22.10.2020.
Ўқилди: 2452 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик