22 октябрь, пайшанба куни Европа лигасининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Селтик» — «Милан» учрашувида "россонери" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Стефано Пиоли жамоаси барча мусобақалар доирасида кетма-кет 10та ўйиндан бери камида 2та гол уриб келмоқда. «Милан» сўнгги марта 1964 йилда шундай натижа қайд этган эди.