Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Куртуа «эл-класико» олдидан фикр билдирди: "Агар жамоамиз аҳил бўлса, рақиб бизни мағлуб этиши қийин бўлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Барселона» клубига қарши бўлиб ўтадиган "эл-класико" ҳақида фикр билдирди.

«Бу - Сиз иштирок этишни орзу қилган, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаган муҳим учрашув. Умид қиламанки, бу «Барселона»ни мағлуб этишимиз учун ёрдам беради.

"Эл-класико" икки етакчи клубларнинг жорий мавсумдаги илк учрашуви. Ҳали мавсум узоқ бўлса-да, ушбу учрашувдаги уч очко бошқа учрашувлардаги каби муҳимдир.

Учрашувлар жадал давом этмоқда. Агар биз ғалаба қозонсак хотиржамликка берилмаслик керак, чунки, ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. Агар натижа бошқача бўладиган бўлса, Сизга таъсир қилишига йўл қўймаслигингиз керак.

Ишонч ва мағрурлик ғалаба қозонишни муҳимлаштиради. Яхши ва қийин ўйин бўлади. Дунёнинг энг яхши футболчилари билан учрашиш доим ёқимли. Фаолиятим давомидаги жуда яхши лаҳзаларни бошдан ўтказяпман. Ҳалиям ҳаммасини яхшилаш учун вақт бор деб ўйлайман.

Ҳозир мен ўйнаётган клуб учун ажойиб лаҳза. Бу дунёнинг энг кучли клуби ва кўплаб совринларни ютиш учун биз шу ердамиз. Агар жамоамиз аҳил бўлса, рақиб бизни мағлуб этиши жуда қийин бўлади», – деди бельгиялик дарвозабон.

Агар жамоамиз аҳил бўлса, рақиб бизни мағлуб этиши жуда қийин бўлади...

 

П.С: "Реал" сўнгги икки учрашувни мағлубият билан якунлади...

Киритилди: 01:17, 24.10.2020.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.