Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

"Лидс" футболчиси олтита ўйинда олтита гол урди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Лидс» клуби ҳужумчиси Патрик Бэмфорд АПЛнинг 6-тур доирасида «Астон Вилла» (3:0) жамоаси дарвозасини уч маротаба ишғол этди.

27 ёшли ҳужумчи АПЛнинг жорий мавсумида олтита учрашувда майдонга тушиб, олтита гол киритди. У АПЛ тўпурарлар рўйхатидан жой олди. Тўпурарлик пойгасида Сон Хён Мин («Тоттенхэма») ва Доминик Кэлверт-Льюин («Эвертон») 7 тадан гол киритишган. «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ҳисобида ҳам олтита гол бор.

Қайд этиш керакки, Бэмфорд бунгача АПЛда бир марта хет-трик қайд этганди. 2016/17 йилги мавсумда у «Мидлсбро» таркибида ҳаракат қилиб, бир ўйинда учта гол киритишга эришганди. Ўша мавсумнинг иккинчи ярмида «Бёрнли» таркибига қўшилиб, бир марта ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олмаганди.

Шунингдек, Бэмфорд 2015/16 йилги мавсумда «Кристал Пэлас» ва «Норвич» жамоалари таркибида ҳам ўйнаганди ва ўша мавсумда ҳам гол ура олмаганди.

Киритилди: 04:00, 24.10.2020.
Ўқилди: 2202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик