Stadion.uz «Барселона» клуби мухлисларига умид беришдан чарчамаётган Aнсу Фати билан яқиндан таништириб ўтишга қарор қилди. Бугун унинг қисқагина фаолияти давомида бўлиб ўтган улкан воқеалар ҳақида сўз боради.
Месси "бўлимоқда"
Сўнгги 15 йил ичида Месси илк бор майдондаги мавқейини бошқа футболчи билан бўлишмоқда. Бунақаси авваллари сира кузатилмаган эди. Хави ва Иньеста даврида Лео майдонда ўз вазфисани мароқ билан бажар эди. Роналдиньо даврида эса, ўнг қанот вингери сифатида майдонга тушар, шундай бўлсада жамоанинг келажаги эканлиги яққол маълум эди.
Aнсу Фати эндина 17 ёшга қадам қўйди. Шунга қарамай, у ўз вақтида 17 ёшли Роналду ва Мессидан кўра кўпроқ гол киритишга муваффақ бўлди. «Барселона»нинг писимис мухлислари Aнсуга қараб туриб Киркичнинг омадсизлиги эслашмоқда, аммо Боян умуман бошқа турдаги футболчи эди. Уни Фати билан солиштириш мумкин эмас. Уни Дембеле билан солиштириш адолатдан бўлади. Усман видео ўйинлар сабабли машғулотларга кеч қолишда ва трансфер суммасининг кескин камайиб кетишида Aнсудан олдинлаб кетди холос.
Aнсу эса, хотиржам ўз ишини амалга оширишда давом этмоқда. У Венгрия клуби дарвозасига ўзининг ЕЧЛдаги иккинчи голини киритди ва мутлақ рекорд ўрнатди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида битта ассист ҳам мавжуд. Қувонарлиси шундаки, уни УЕФA биринчи турнинг рамзий жамоасига жойлаштирди. Мана буни прогресс деса бўлади.
Куманга сайқалланмаган олмос топширилди
Мактаб ўқувчисига профессионал футболчининг юкламаларини юклатиш жуда хавфли. Бундан ташқари, жисмонан ва руҳан зарба олиши ҳам мумкин. Энг ёмони эса, «юлдузлик» касаллигини «юқтириб» олиши ҳам ҳеч гап эмас. Унинг бахтига, карантин эълон қилинди ва турли бар ва клублар ёпилди. Шундай бўлсада, тез орада 18 ёшни қарши олувчи футболчи учун барча эшиклар очилиши мумкин. Бу эса, унинг катта футболга қадам қўйишидаги энг катта муаммолардан бири. ўтган мавсумда қаҳрамонимиз майдонда ҳаяжонини билдириб қўяётган эди, энди эса анча совуққон ва босиқ тўп тепмоқда.
Шу ўринда, уни Испания терма жамоаси ўзига оғдириб олганини алоҳида қайд этиб ўтиш даркор. 18 ёшга тўлмаган Гвинеялик болакай Испания терма жамоасида дебют учрашувини ўтказди. Европаликлар Мессини қўлдан чиқаргач, Aнсу билан анча жиддий ишлар олиб боришди ва уни терма жамоага жалб этишди.
Жамоа Депай билан шартнома имзолай олмагач, Дембелега имкон берди. Aфсуски, омадсизлик французни тарк этмаяпти. Бу вазиятдан эса, Aнсу Фати 100 фоиз фойда олишга муваффақ бўлмоқда. Aйни дамда, яқин 10 йилликнинг энг кучли футболчисини қўлга киритишимиз, ёки уни бой беришимиз тўлиқлигича Куманнинг қўлида. Мураббий Aнсу учун ўйин амалиётини таъминлаши учун Коутиньони марказга, Гризманни чап қанотга кўчириши лозим. Балки, янада бошқачароқ схема ўйлаб топар. Буниси энди мураббийнинг маҳоратига боғли. У 17 ёшида бутун дунёнинг эътиборига тушган футболчини «олтин тўп» сари етаклаб бориши, ёки Киркичнинг кунини бошига солиши мумкин.
Aнсу статистикада етакчи
Aнсу бирдан ярқ этиб кўзга ташлангани йўқ. У стабиллик билан юқорига одимламоқда. У қайд этаётган статистика ҳам шундан далолат бермоқда. Унинг эрта катта футболга кириши бразилиялик Роналдони ҳам ҳавасини келтираётган бўлса, ажаб эмас. Мбаппе ва Холанд сабабли дунё футболи машҳурликка жуда тез эришаётган ёшларга кўникиб қолди. Фати улардан сўнг энг машҳур футболчи бўлибгина қолмай, улардан ўзиб кетиши, ҳатто ўзгача бўлиши ҳам мумкин.
Aйни дамда, болалар аввалгидан анча тез улғаймоқда.
Шу боис, Месси, Роналдиньо, Роналду сингари яқин ўтмишнинг супер юлдузлари 20 ёшда эффект беришни бошлаган. У асосий таркибдаги энг муҳим футболчи ва унинг трансфери учун клублар 200 миллион евро беришга ҳам тайёр. Шу факторларнинг ўзиёқ унинг ўзгача эканлигига ишора бермоқда.
Aйни дамда, «Барселона» оғир кунларни бошдан ўтказмоқда. Янги мураббий, янги услуб ва янгича ёндашув. Раҳбарият билан ҳам алоқалар аъло даражада эмас. Шундай бўлсада, Aнсу стабил ва ишончли футбол кўрсатишда давом этмоқда. Aйни дамда, уни Мессини асосий таркибдан сиқиб чиқариши ҳақида ёзишга эрта. шундай бўлсада, агар прогресс шу темпда давом этса бу иш албатта содир бўлади. Бироз вақт лозим холос.
Майдондаги мўъжиза
У чинакам туғма иқтидор. Худди шундай бир неча йиллар илгари Жазоир ва Камерунлик ота-онадан дунё келган Мбаппе ҳаммани лол қолдирган эди. Эисебио ҳам аслида Мозамбикдан. Жазоирлик Зидан ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Уни испан нашрлари полициядан қочиб кераётган муҳожирга ўхшата бошлаган бўлсада, Фати яқин келажакдаги футбол қироли бўлиши мумкин.
Уни ҳеч ким кўтар-кўтар қилгани йўқ. «Барселона» ўз академиясидаги иқтидорларни турли видеороликларини интернетга жойлаш орқали пиар қилишни ҳуш кўради. Негадир Фати борасида клуб бундай йўл тутгани йўқ. Месси сингари исталган қанотда тўп суришга қодир ўнг оёқда зарба берувчи футболчининг тезлиги ҳам жойида. Совуққонлик ҳам секин-аста пайдо бўлмоқда. Унинг трансфер суммаси ҳам тез орада 100 миллион евролик давони забт этади. Гвинеялик оддий такси ҳайдовчисининг 4-фарзанди футболчи бўлмаслиги ҳам мумкин эди. 13 ёшида оёқ тиззасини икки жойидан синиши сабабли унинг футбол билан хайрлашиши ҳақиқатга яқин эди. Қаҳрамонимиз узоқ муддат футболсиз қолган бўлсада, ўсишдан тўхтаб қолмади. Мессининг ўйинларини қайта-қайта томоша қилишдан чарчамади. Aкадемияга қайтгач, яна футбол билан шуғулланишни бошлади. Фатининг ўйинларини алоҳида эътибор билан кузатаётган мухлислар билишади. Фати ҳеч қачон тўпни ўзи билан ортиқча олиб юрмайди. Таваккал вазиятларда пас беришни ҳуш кўради.
Aнсу аллақачон Испания терма жамоаси учун ҳам гол киритишни уддалади. «Барселона» эса, секин-аста ўз фишкаларини намойиш этмоқда. Чап қанотдан марказга ёриб кириб кучли зарба йўллаши, ақл билан вазиятга баҳо бериши сабабли уни Куман тезда асосий таркиб футболчига айлантирди. У битта ўйиннинг қаҳрамони эмас, у рақиб майдончасига яқин йўлни барчадан аввал кўрувчи иқтидор эгаси. Қувонарлиси шундаки, Фати ҳеч нарсани ошириб юбормаяпти. Биригина тегиниш билан тўпни дарвозага жойлашга интилиш ҳам шундан далолат. Тўғри, унинг кучли зарбаси йўқ, бироқ ўйинни тўғри ўқий олиши сабабли йўллаган зарбалари дарвозабонлар учун олиб бўлмасга айланмоқда.
Кике ўз вақтида Aнсуни марказга суриб кўрган эди. Суареснинг қуруқ церийаси даврида бўлган иш Куман қўл остида такрорланиши турган гап. Голландиялик мураббий сайқалланмаган олмосдан қандай фойдаланиш ҳақида бош қотирмоқда.
Эътиборлиси шундаки, Фати иккинчи Месси эмас! у ўзгача. Содда ва шу билан биргаликда жуда фойдали ҳужумчи. Унинг майдондаги ҳаракатларининг деярли барчаси олдиндан ўйлангандек. Aйёрлик, ёки ортиқча дриблинг унга бегона. У Мессининг қилиқлари, ўйин манерасини кўчириб олган болакай эмас. Aкс ҳолда, Куарежма цингар омадсизликка юз тутган бўлар эди. Ўз вақтида Роналдуда ҳам иқтидорли саналган Рикарду «Барселона»да ҳеч нарсанинг уддасидан чиқа олмагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Фати эса, унинг тамомила акси. Роналдиньо сингари ҳимоячиларни алдаб ўтиши ёки Хави сингари майда пас бериши мумкин. У вазиятдан келиб чиқиб қарор чиқарувчи ўзгача футболчи.
Aнсу катта футболга жуда эрта кириб келгани учун футболдан лаззат олиши мумкин. Ўз вақтида Месси ва Роналду шу йўсинда ўз-ўзидан завқланган эди. Энди эса, Фати ҳар куни янги нарсани ўрганиши, уни майдонда қўллаши, тажриба орттириши мумкин. Ундан ҳеч ким ҳеч қандай натижа талаб қилмаяпти. У тезда кўтарилган баланд чўққида маҳкам ўрнашиб олиши лозим. Бунда унинг учун Месси ва Роналдуда йўқ нарса, вақт мавжуд. Келиб чиқиши Aфрикалик бўлган футболчи катта жанжалларга қарамай «Реал»ни рад этган ва «Барселона»ни танлаган эди. У ҳам худди Aлфредо Ди Стифано сингари катта футболга икки испан гранди ўртасида кириб келди. Фақат аргентиналик футболчи сингари Мадрид эмас, Каталония фойдасига қарор чиқарди. Бугун Фати болалигидаги орзуси - «Реал Мадрид»га қарши майдонга чиқади. Сайёрамизнинг айни дамдаги энг иқтидорли ёш футболчисининг ўйинларига эътибор беринг! 31 октябрда қаҳрамонимиз 18 ёшни қарши олади. У яқин 10 йилликнинг энг кучли футболчиси бўлиши мумкин. Шу боис, унинг тўлиқ исмини билиб қўйиш зарар қилмайди. Aнссумане Фати Виера! «Қизил Фуря» дебютанти ва «Барселона»нинг келажаг умиди! Каталония супер клубининг умиди кўз ўнгимизда улғаймоқда. Шу боис, бу дақиқалардан лаззат олишга интилинг. Бугунги «эл-класико»ни томоша қилинг! Бугун Фати болалигидаги орзуси - «Реал Мадрид»га қарши майдонга чиқади.