Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Улуғбек Бақоев: “Бугун иккита тенг кучли жамоалар ўзаро ўйнашди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сўғдиёна”бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Жиззахликлар устозининг ўйин ҳақида фикрлари қуйидагича бўлди.

- Бугун иккита тенг кучли жамоалар ўзаро ўйнашди. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, амма рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимдаги ўйин эса бироз пала-партиш тарзда кечди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумлар уюштиришди. Йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Учрашув давомида ҳакамларга кўп эътироз билдирдингиз. Ўйинда баҳсли вазият ҳам бўлди. Бугунги ҳакамликка қандай баҳо берасиз?

- Ўша вазиятда биз ўзгаришни амалга оширишга тайёр эдик. Бироқ Насимовнинг захирадан майдонга тушиши 5 дақиқага чўзилиб кетди. Тушунишимча, электрон табло ишламай қолганди. Қаҳрамоновнинг вазиятида эса у қадар кескин нарса бўлди, деб ўйламайман.

- Милан Митрович сўнгги ўйинларда кўринмай қолди...

- У коронавирус юқтириб олганди. Касалликдан тузалди ва кейинги баҳсга тайёр бўлади.

- Эшитишимизга қараганда, Митрович Сербияга учиб кетган экан...

- Ҳа, у Сербияга учиб кетганди. Ўша ерда касаллик аниқланди ва даволаниб юртимизга қайтиб келди.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 11:27, 25.10.2020.
Ўқилди: 1888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик