Ҳуқуқий жиҳатдан Москванинг "Локомотив" клубига тегишли, айни пайтда фаолиятини «Тамбов» клубида ижара асосида ўтказаётган ҳамюртимиз Жасурбек Жалолиддинов Италиянинг «Беневенто» клубига ўтишга яқин келганини очиқлад. Жасурни италиялик скаутлар кузатганди, ҳатто у жамоа бош мураббийи Филиппо Индзаги ҳам ёққанди. Бироқ, ушбу битим коронавирус пандемияси сабабли амалга ошмай қолганди.
«Кўрикдан ўтганимдан сўнг (2019 йилнинг қишида, - таҳририят) «Беневенто» клуби мени 18 ёшга тўлишимни кутиши керак эди. Туғилган куним 15 майда, чемпионат якунида улар якуний жавобни айтишадиган бўлганди. Бироқ, пандемия бошланиб кетди.
Биз «Беневенто» раҳбарияти билан алоқа ушлаб турдик, бироқ, бизга чемпионат рестарини кутиб туришимизни айтишди, кейин эса чемпионат якунланишини. Кейин клуб ёш футболчиларга ишонадими ёки тажрибали ўйинчиларга таянадими, шуни билишимиз керак эди. Гап шундаки, агар Италияда бизда рад жавоб айтишганида мен Ўзбекистонда қолган бўларди. Келажак борасида таваккал қилишни хоҳламадим, шунинг учун «Локомотив»ни танладим.
«Беневенто» кўригида Филиппо Индзаги қизиқаётганини ҳис қилдим. Машғулотлар жараёнида у доим ёнимга келарди ва нималардир дерди. Муаммо шунда эдики, мен италянча тилни тушунмасдим! Қаерда ўйнаш кераклигини, нималар қилишим кераклиги қўллари ёрдамида кўрсатарди, мен эса у нималарни талаб қилаётганини аниқ англай олмасдим. Албатта, мураббийнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдим, аммо, мулоқотимиз идаелдан кўра анча йироқ эканлигини унга ҳам аниқ бўлди», - деди Жалолиддинов.
«Беневенто» А Серия доирасида «Наполи» клубига қарши ўйнайди.