Ўзбекистон чемпионатининг 21-турига бугун старт берилди. Жадвалда 6-ўринни эгаллаб турган «Металлург» ўз майдонида 3-ўринда бораётган "Насаф"ни қабул қилиб, имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимда кичик устунлик қаршиликлар томонида бўлган бўлса ҳам, танаффусгача ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди. Аммо гол уриш "Насаф"га насиб этди. Баҳснинг 73-дақиқасида тўп бурчакдан ўйинга киритилгач, захирадан тушганига кўп бўлмаган Бобур Абдухолиқов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Орадан кўп ўтмасдан "Насаф" қарши ҳужум ташкил қилди ва Дилшо Саидов ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Лобанов қайтара олмади.
Шу тариқа, "Насаф" муҳим ғалабани қўлга киритди ва АГМКнинг очко йўқотишидан фойдаланиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига. 21-тур
МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ - 0:2 (0:0)
Голлар: Бобур Абдухолиқов (73), Дилшод Саидов (80)
"Металлург": 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 8. Саламат Қуттибоев, 11. Муродбек Бобожонов, 14. Аброр Тошқўзиев, 21. Камолиддин Тожиев, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Евгений Чумак.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 9. Маҳмуджон Қудратуллаев, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 15. Зоҳид Абдуллаев, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 30. Андрей Шипилов, 43. Даврон Анваров.
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 8. Дилшод Саитов, 14. Шароф Муҳитдинов, 19. Ҳусаин Норчаев, 20. Ислом Кенжабоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобир Абдиҳолиқов, 15. Жўрабек Маннонов, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 25. Муҳриддин Зоиров, 70. Абубакрризо Турдалиев.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Рустам Чориев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Зоҳид Акрамов