Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Бахтиёр Ҳамидуллаев: «Кейинги ўйиндан иложи борича ёш футболчиларни майдонга тушираман»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган «Андижон»-«Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин олдинги турда учралган йирик мағлубиятнинг йигитларга бўлган таъсири бугунги ўйинда ҳам сезилди. Бугунги ўйинда яхши вазиятлар деярли содир этолмадик. Йигитлар 2-3 тур олдинги ўйинларини кўрсатиша олишмади.

— Бугун ғалабага, айтганингиздек жамоани характери етмади. Демак, шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак бугунги натижадан қониқдингизми?
— Йўқ. Бугун Суперлигамиз доирасида "Соғлом авлод" ўйингоҳидаги сўнги ўйинимиз эди, бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Йигитларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим.

— Майдон марказида ўйин яхши ташкиллаштирилмаётгани сабаби нимада деб ўйлайсиз?
— Марказда Абдуллоҳ Олимовни ҳам синаб кўряпмиз, у ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам кеча белидан жароҳат олган эди, у ҳам сафдан чиқди, дарвозабонимиз Аслан Аҳроров ҳам сафдан чиқди. Бугун марказда ҳам хеч нарса ўхшамади, ҳужумда ҳам ўхшамади, фақатгина ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз яхши ўйин кўрсатди.

— Сўнгги турлар марказлашган ҳолда ўтказишини инобатга олиб, жамоангиз лигада қолиш учун курашаётган пайтида бу сизга муаммо туғдирмайдими?
— Бугун менда муаммо кўп пайдо бўлди. Кейинги учрашувда кўпроқ ёш футболчиларни майдонга тушираман, бундай футболчилар менга керак эмас!

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 18:35, 27.10.2020.
Ўқилди: 2700 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.