Мексиканинг "Химнасия" клуби бош мураббийи Диего Армандо Марадона COVID-19 билан касалланганлиги гумон қилинаётган инсон билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинди, дея хабар бермоқда AS нашри.
Шифокорларнинг тавсияга кўра, эҳтиёт чораси сифатида афсонавий аргентиналик собиқ футболчи коронавирус учун тест топширади.
59 ёшли аргентиналик мутахассиснинг ёрдамчилар билан эрталаб иситма билан уйғонган, мунтазам йўталиш кузатилган, ҳид ва таъм билишни йўқотган. Бу барча аломатлар коронавирусга мос келади. Шу сабабли, шифокорлар профилатика мақсадида, ҳали касаллик аломатлари кузатилмаган Диего Марадонани карантинга олишга қарор қилишди.