Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ доирасида «Ювентус» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ҳал қилувчи ўйинмас. Бу - ушбу турнирда имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлайдиган икки ажойиб жамоа ўртасидаги ўйин. Учрашувда ижобий натижа қайд этишимиз ва буни ўз услубимизда амалга оширишимиз керак.
Рақибимизни жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз. "Ювентус" юқори савияли жамоа. Бу - таркибида кўплаб тажрибали футболчилари бор Европанинг энг яхши клубларидан бири. гарчи, олдиларида таркиб борасида муаммо бўлсада, кучли ҳимояга эга. Улар ўйинни қандай назорат қилишни билади ва уларнинг топ-футболчилари кўп.
Менинг шиорим – ҳар доим ғалаба қозониш. Бу дегани мен ҳимояланишга ҳожат йўқ дегани эмас, рақиблар таркибида ҳам яхши ҳужумкор футболчилар бор. Мувозанатни топишимиз керак, мен чуқурликдан ҳаракат қиладиган футболчиларни кўрмоқчиман.
Бу - дунё аҳли томоша қиладиган ўин. Ҳамма майдонда ҳар доим энг кучли футболчилар тўп суришини хоҳлайди. Криштиану ўйнайдими ёки йўқми, буни билмайман. У ҳақда қарор қабул қилиш мен учун эмас ва бу менинг муаммоим ҳам эмас. Мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан.
Пирло ҳақида футболчи сифатида гапириш осонроқ. Унинг мураббийлик сифатида кўп нарса айта олмайман. У «Ювентус»дек катта жамоани бошқариш имкониятига эга бўлди. Аммо янги футболчиларни ўйин услубига ўргатиб олиш учун... бу вақт талаб этади. Умид қиламанки, у улгуради», – деди Куман.