Ла лига президенти Хавьер Тебас "Барселона" президентлигидан истеъфога чиққан Хосеп Бартомеунинг клубнинг Европа премьер-лигасига қўшилиш учун розилик бергани ҳақида ўз фикрига ўз муносабатини билдирди.
«Бечора Бартомеу ўзининг клубдаги сўнгги иш кунида жамоанинг Европа премьер-лигасига қўшилишга рози бўлганини маълум қилди. Бу орқали у футбол индустриясида ҳеч нарсани тушунмаслигини тасдиқлади. Президент учун аянчли якун. Унда муваффақиятлар бўлди, аммо сўнгги вақтда кўп хатога йўл қўйди», — дея ёзди Тебас Твиттер орқали.