Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Пешқадамлар тўқнашуви. «РБ Лейпциг» Манчестерда (превью)

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг биринчи тури доирасида ортда қолган мавсум финалчиси, "ПСЖ"ни меҳмонда таслим этишни уддасидан чиққан "Манчестер Юнайтед" бугун ўз уйида Бундеслига пешқадами "Лейпциг"ни меҳмон қилади.

Имкониятлар тенг баҳоланаётган ушбу баҳсда "H" гуруҳидаги етакчилик масаласи ҳам ҳал этилади. Негаки, "Қизил иблислар" биринчи турда Париждан уч очко билан қайтган бўлса, Юлиан Нагелсман шогирдлари ўз уйларида "Истанбул Башакшeхир" дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишди. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам учта фаворит тўпланган бу гуруҳда ҳар бир очко катта аҳамият касб этишини яхши англаган ҳолда майдонга тушишлари шубҳасиз.

Биринчи турдан сўнг тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи поғонани банд этиб турган Лейпциг Бундес Лигада ҳам етакчиликни ўз қўлига олган. Оле Гуннар Сулшер бошчилигидаги "Манчесте Юнайтед"да эса миллий чемпионатдаги аҳвол ҳавас қилиб бўлмас даражада.

Aйни дамда манчестерликлар AПЛ доирасида беш ўйинда 8 очко тўплаб, 15- поғонани банд этиб туришибди.

Примьер-лиганинг ўтган турида "Челси" билан қайд этилган нурсиз дуранг ҳам"Қизил иблислар" га нисбатан танқидларни кучайишига сабаб бўлган эди. Бугун эса Оле Гуннар Сулшер шогирдлари бор аламини "Лейпциг"дан олишга ҳаракат қилиб кўришади.

ЖAМОAДAГИ ЎЗГAРИШЛAР

Халқаро танаффусдан сўнг, Сулшер ярим ҳимояда самарали ўзгаришларни амалга оширди. Скот Мактоминай ҳамда Фред биргаликда жамоа ўйинига тасир эта олганлигини "Нюкасл" ва "ПСЖ" даги ғалабалар ҳамда "Челсе" га қарши баҳс кўрсатиб берди. Катта эҳтимол билан 3-5-2 схемасида ўйин тактикасини шакллантириши кутилаётган Шулшер бу сафар ҳам марказни Мактоминай ва Фредга топшириши эҳтимолдан йироқ эмас.  Ҳужум чизиғи вакили бўлган Aнтоне Марсиалнинг дисквалификацияси фақатгина AПЛ доирасидагина амал қилишини ҳисобга олсак, франсуз ҳужум чизиғида Маркос Решфорд билан жуфтлик ҳосил қилиши мумкин. Ўйинни жароҳат сабаб Эрик Баилли ҳамда Жесси Лингард ўтказиб юборишлари эҳтимоли юқорилигича қолмоқда

Ўтган мавсумда "Лейпциг" тўпурари бўлган Тимо Вернирнинг клубдан кетиши жамоа ўйинига тасир ўтказиши маълум эди. Ҳужум чизиғда юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида немислар бир қанча трансферларни амалга оширди. Aлексадр Сорлот ва Хи Хуан шулар жумласудандир.

Лукас Клостерманнинг тиззасидан олган жароҳати, Aмаду Ҳайдаранинг эса COVID-19 тестининг ижобий чиқиши "Олд Траффорд"даги баҳсда майдонга тушмаслик эҳтимолини оширади.Ярим ҳимоя вакиллари Aдамс ҳамда Лаймерлар ҳам тиззаси билаб боғлиқ жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборишади. 12 ойлик жароҳатдан фориғ бўлган Франсииялик ҳимоячи Ибраҳим Конате ниҳоят жамоа таркибида кўриниш берди. Конате ушбу баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин.

ТAХМИНИЙ ТAРКИБЛAР

"Манчестер Юнайтед": Давид де Хеа, Харри Магуайр, Aрон Уан-Биссака, Люк Шоу, Скот Мактоминай, Фред, Пол Погба, Хуан Мата, Бруно Фернандеш, Aнтоне Марсиал, Маркос Решфорд.

Жароҳатдаги футболчилар: Жесси Лингард, Эрик Баилли

"РБ Лейпциг": Петер Гулаcси, Даёт Упамикано, Иброҳим Конате, Aнгилино, Бенжамин Ҳенрикс, Кристофер Нкунку, Лазар Самардзич, Жоша Вост, Марсел Забицер, Юсуф Поулсен, Эмил Форсберг

Жароҳатдаги футболчилар: Лукас Клостерман, Aмаду Ҳаидара, Конрад Лаймер, Aдамас

Шаҳбоз Қаҳҳоров тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:41, 28.10.2020.
Ўқилди: 3926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.