Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Юнайтед»га Чалҳаноглу керак

«Милан» жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалҳаноглу «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Турк футболчисининг шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Шу боис, «Милан» унга йилига 3 миллион евролик маош кўрсатилган шартнома таклиф қилган эди, бироқ Ҳакан буни рад этди. Aгар ўртада шартнома имзоланмаса, қишда ярим ҳимоячи исталган жамоаси билан музокара олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» Чалҳаноглуга 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

«Реал» ва «Барса» бепул футболчига ташланмоқда

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси ҳимоячиси Давид Aлаба фаолиятини Испания грандларидан бирида давом эттириши мумкин.

«Bild» нашрининг маълум қилишича, австриялик футболчи «Бавария» томонидан таклиф этилган 3 та шартномани рад этган ва катта эҳтимол билан 2021 йилда эркин агент мақомини олади.

Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи билан «Реал» ва «Барселона» жамоалари жиддий қизиқиб қолган ва улар Aлабага яхшироқ маош кўрсатилган шартномалар таклиф қилишмоқда.

Мойсандер кетади

Бременнинг «Вердер» жамоаси ҳимоячиси Николас Мойсандер мавсум сўнггида жамоасини алмаштирмоқчи эканлигини расман маълум қилди.

Мойсандер 4 йил аввал «Сампдориа»дан «Вердер»га келиб қўшилган ва узоқ йиллар давомида асосий таркиб футболчиси сифатида фаолият олиб борган.

Goal нашрининг маълум қилишича, у билан бир нечта француз ва Бельгия клублари жиддий қизиқиб қолган. Шунингдек, Голландия жамоаларидан ҳам таклифлар мавжуд.

«Ливерпуль» Тюрамга қизиқиб қолди

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси «Боруссия М» ҳужумчиси Маркус Тюрам билан жиддий қизиқиб қолди.

«Дона Балон» нашрининг маълум қилишича, «қизиллар» 23 ёшли ҳужумчи билан ёзда шартнома имзолашга қарор қилган. Aйни дамда, клуб скаутларининг унинг ўйинларини мунтазам томоша қилиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тюрамнинг «Боруссия М» билан тузган шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади. Унинг «Реал» дарвозасига иккита гол ургани трансфер суммасининг кескин кўтарилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Ровелли трендда

Италиянинг «Женоа» жамоаси футболчиси Никола Ровелли фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашрининг маълум қилишича, ярим ҳимоячи учун курашга »Интер« клуби ҳам қўшилди. Манбанинг маълум қилишича, »Ювентус« ва »Интер" январь ойидаёқ 18 ёшли футболчини қўлга киритиш мақсадида расмий таклиф жўнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ровелла янги мавсумда иккита ўйинда майдонга тушди ва ўзидан яхши таассурот қолдирди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:40, 29.10.2020.
Ўқилди: 8700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.