Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Диёр Имомхўжаев: Баъзи вилоятлар футболи нега доим муаммолар гирдобида?

Баҳо:
+ | -

Ажойиб формула бор, клубни "технично" хусусийлаштириб оласиз. Мухлислар бунинг тагига ҳеч қачон ета олмайди. Кейин эса ҳокимиятни отамиз, қандайдир машина заводини онамиз дейсиз. Барча учун вилоят футболини кўтариш йўлида ҳаракат қилаётгандек кўринасиз. Аслида эса сизнинг томорқангизга сувни вилоят ҳокимияти етказиб туриши, бошқа бир корхона эса экинларга чиқим қилиб туриши шарт.  Ёнингизга овози баландроқ бир-икки мухлисни қўшиб олсангиз, улар сизни совут каби ҳимоя қилади. Оламга жар солаётганда вилоятимиз футболи деб гапиради, кимнингдир фирмаси деб эмас.

Аслида хусусий клуб фақатгина унинг эгалари томонидан молиялаштирилиши керак. Бу ерда клуб вакиллари ўз жунини давлат жуни билан аралаштириши керак эмас. Мисол учун "Оқтепа" ёки "Турон" клуби катта клублар олдида жуда камтар. Аммо улар давлатдан тийин ҳам олмайди. Афсуски, ўз ёнидан чиқим қилаётганлар доимо давлат улуши бор бўлган корхоналар томонидан молиялаштириладиган катта акулалар оёғи остида қолиб кетаверади.

Мана шу фикрларнинг ўзиёқ клубларни хусусийлаштириш нечоғли муҳим эканини кўрсатади. Чунки қаерда давлатнинг пули бўлса, ўша жойда албатта унга эга чиқишни истайдиган одамлар бўлади. Қайсидир клуб бугунга келиб таҳминан 4 миллиард қарздорликка эга. Албатта клуб эгалари ушбу қарзларни кимдир бўйнига олишини, ҳаммаси текис бўлишини истайди. Бироқ бу билан муаммо ҳал этилмайди. ОФК бежизга йилда икки марта аудит текшируви талабини қўймайди.  

Ва яна бир масала, чиндан ҳам вилоят футболи ривожи учун ҳаракат қилганлар ўша маконда яхши бир база қурмоқчи бўлади, ўша вилоятнинг иқтидорли ёшлари сочилиб кетмаслиги учун академия ҳақида ўйлайди. Агар хусусий клуб давлатдан, давлат улуши бор корхонадан пул олиб, эвазига бир неча юз миллионлар турадиган футболчилар билан шартномалар тузаётган бўлса, шунинг ўзиёқ шубҳаланишга арзийди.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:30, 30.10.2020.
Ўқилди: 2586 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.