Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳимоячиси Давид Алаба билан янги шартнома имзоланишига умид қилмоқда.
"Умид қиламанки, у янги шартнома имзолайди, чунки у айни пайтдаги Мюнхендаги вазиятни билади. Биз хурсандмиз, жамоадаги муҳит ажойиб, муваффақиятли ўйнаяпмиз. "Бавария" дунёнинг энг кучли клубларидан бири саналади", - деди Флик Reuters билан суҳбатда.