Наманганнинг "Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Россия клубларининг еврокубоклардаги иштироки ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига қараганда, клублар Ҳалқаро майдондаги мағлубиятларга жуда енгил қарашмоқда.
«Краснодар» 0:4 ҳисобида ютқазди, мураббийи эса жамоаси 75 дақиқа яхши ўйнаганини айтмоқда. Бу яхши эмас! Бизнинг даврда футболчилар йирик ҳисобда мағлубиятга учраса туяқуш сингари бошини қум остига яшириб оларди ва ҳеч нарса дейишмасди. Ҳозир эса қандайдир изоҳлар билдиришмоқда. Кулгули! Одамлар уялиши керак. Эҳтимол, футболга ўзгача баҳо беришар.
ЦСКА яхши ўйнади, лекин бироз омади чопмади. Омад ҳар доим талаб қилинади. «Локомотив» ҳам ёмон кўринмади.
Табиийки, «Зенит» гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб бориши шарт. Афсуски, бизда ички чемпионат етарлича кучга эга эмас», — деди Канчельскис «Команда России» билан суҳбатда.