Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Бавария» ва Алаба можароси давом этади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба мавсум якунига етгач, катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.

Мюнхен клуби раҳбарияти шартномани узайтириш таклифини қайтариб олди. «Биз анчадан бери Алаба ва унинг маслаҳатчиси билан гаплашиб келдик. Улар октябрь ойи охиригача пауза қилиб туриш кераклигин сўрашганди», – деди клуб президенти Херберт Хайнер.

«Улар билан музокара олиб бордик ва биз берган таклиф уларни қониқтирмаганини, шунинг учун улар ўйлаб кўриш керакликларини айтишди. Шундан сўнг, биз берилган таклифни қайтариб олишга қарор қилдик. Энди Алабага шартномани узайтириш борасида бошқа таклиф бермаймиз», – деди Хайнер.

Sport1 порталининг тарқатган маълумотига қараганда, «Бавария» музокараларни тўхтатиб қўйиши Алаба ва унинг вакилларини ҳайратга солган. Томонлар ўртасидаги муносабат кескинлашди: агар мюнхенликлар таклифни яхшиламаса, у ҳолда Алаба жамоани тарк этади.

Австриялик ҳимоячининг «Бавария» клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Шу тариқа, Алаба январб ойида бошқа клублар бибан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

Киритилди: 15:36, 02.11.2020.
Ўқилди: 4105 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5867]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5573]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4040]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3842]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3141]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2259]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2092]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2087]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2071]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2027]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик