Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎзПФЛ раҳбари яна "Арал" клуби ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+1 | -

Арал футбол клуби ҳақида гап-сўзлар кўпайгач, айрим ҳамкасбларимиз Суперлига клублари сонининг 16 тага етказилиши борасида бамайлихотир мулоқотлар, чиқишлар қилишни бошлашди.

Эртага бу жараён ҳақиқатга айланса, айнан шулар вазиятни танқид қилишга ўтишлари катта эҳтимол. Шундай экан, кеч бўлганида танқид қилгунча, аввалдан бу каби ишларнинг олдини олиш учун интилган тўғрироқ. Биз Президентнинг Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасидаги фикрларини тўла қўллаб-қувватлаймиз ва бу борадаги позициямизни мана шу нуқтада баён қилганмиз.

Биз спорт принципларига сунъий ташқи таъсирлар аралашувига йўл қўйиб берар эканмиз, порлоқ келажак ҳақида сўз қотишимиз мумкин эмас. Оддий мисол — Сурхон футбол клубининг Суперлигага қайтарилиши. Сизни ишонтириб айтаманки, бундан на биз ва на Сурхондарё футболи ютди. Чунки бу клуб бирор бир сурхондарёлик болакай катта футболгача эмин-эркин қадам қўйиб келиши учун амалда ҳеч бир иш қилгани йўқ.

Ўртоқлар, бизни ФИФА, ОФК каби халқаро ташкилотлар кузатиб боради. Бас шундай экан, бирор клубни икки лига сакратиб, элитага олиб чиқишимиз ҳеч қачон оқланадиган иш бўлмайди. Биз Президент айтган сўзларни тўғри талқин қилишимиз, жамоаларни биринчи навбатда лицензиялаш талабларига тайёрлаб боришимиз энг тўғри йўл бўлади. Умид қиламизки, келаси мавсум Про лигамиз Арал жамоаси билан тўлдирилади ҳамда биз футболни ривожлантириш стратегияси доирасида мана шу клуб билан бирга ишлаш имкониятига эга бўламиз.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 14:21, 03.11.2020.
Ўқилди: 4137 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.