Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Томас Мюллер «Зальцбург» (6:2) клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Зальцбург»нинг ўйин услуби бизга маълум эди, шу сабабли, бу учрашув мен учун сюрприз бўлмади. Рақиб жуда хавфли ўйин намойиш этди ва катта таваккалчиликка қўл урди. Уларнинг ўйини бизникига ўхшайди, лекин улар биздан кўра камроқ ўйинни назорат қилишади. Бироқ, улар жуда кўп бирлашдилар ва чуқур йўл изладилар. Учрашувдан зарбалар алмашинуви бўлиши аниқ эди.
«Зальцбург» жасорат билан ўйнади ва бунинг учун қисман мукофотланди. Аммо улар ҳимояда камчиликларга йўл қўйишди. Бизда ҳисобни 3:1 га етказиш учун кўплаб имкониятлар бўлди, лекин биз уларни қўлдан бой бердик. Кейин эса футболдаги ёзилмаган қонун ишга тушди: сен урмасанг - сенга уришади.
Ҳисоб 2:2га етгач ўйин ҳаяжонли тус олди. Агар заҳира ўриндиғингизда шундай ҳужумкор футболчилар бор бўлса, у ҳолда ташаббусни ўз қўлингизга оласиз», – деди Мюллер.