Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

УЕФА консультанти Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва УЕФА ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФА техник консультанти Рожер Мейхри юртимизда бўлиб, фаолият олиб бормоқда.

Ушбу ҳафта аввалида УЕФА мутахассиси ЎФА масъул ходимлари билан биргаликда Фарғона водийси томон йўл олди. Хизмат сафари давомида, тажрибали мутахассис Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиб, мураббийлар тажрибасини таҳлил қилмоқда.

Рожер Мейхри дастлаб Андижон вилоятида бўлиб, вилоятдаги футбол академиялари ҳамда спорт мактаблари фаолияти билан танишди. Машғулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг, УЕФА консультанти Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Вилоят футбол маркази, «Нефтчи» футбол мактаби ҳамда «Истиқлол» стадионида болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:20, 04.11.2020.
Ўқилди: 2076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.