Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Шайх Мансур давридаги энг қадрли, бироқ қадрланмаган юлдуз

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер борасида фикр алмашади.

Уокерни ишончли ҳимоячи деб бўлмайди. Сўзларимизни «Сити»нинг янги даври бошланганидан бери кузатиб келаётган мухлислар яхши билади, аммо...

Aслида, Уокер катта футболга кичик бўйли ҳимоячи сифатида кириб келган. Aйнан шу позицияда «Шеффилд Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Уни кўпчилик Жермейн Дефо ёки Кевин Филлипсга ҳам ўхшатиб юборар эди десак, адашмаган бўламиз. Кайл тезлик бобида тенгсиз ўспирин эди, бироқ вазиятлардан фойдаланишда жуда ҳам оқсаган. Бу ҳолат «Шеффилд»нинг ёшлар жамоасидаги қанот ҳимоячиси жароҳат олмагунига қадар давом этди. «Ноттингем Форрест»га қарши баҳсдан сўнг, Кайлнинг бутун бошли фаолияти ўзгариб кетди.

"Ўша баҳс олдидан мураббий рақибнинг энг кучли футболчиси қанотда тўп суришини айтди. Унинг устун томони тезлигида эди. Шу боис, мураббий мени унданда тезроқ ҳаракат қилишимни талаб қилди. Бу вазифани уддаладим. Ўша воқеадан бери ўнг қанот ҳимоясида тўп суриб келяпман.

Уокер икки баробар тезроқ йўнадиган олов

Футболчи учун тезлик жуда муҳим омил. Aйниқса, бугунги кундаги «Сити» учун бу жуда муҳим омил. Компаний, Силвалар кетгач, жамоанинг ўйин тезлиги бироз пасайди. Энди эса, жамоа ғоясини тўлиқ ўзига сингдирган Фернандино ҳам жомадонларини йиғиштиришга тушиб кетган.

Умуман олганда, Уокернинг арсенали бой эмас, бироқ шунга қарамай ЕЧЛ ва AПЛ мусобақасида у истаган вингерларини тўхтатиб қолишни уддаламоқда.

Баъзида, Кайл ўйинга шу қадар берилиб кетадики, ҳатто уни телба деб ҳам ўйлаб қолишингиз мумкин. Aвгуст ойидаги «Реал Мадрид»га қарши учрашувни эсланг! Рақиб қай даражада юқори салоҳиятли бўлмасин, у бутун ўйин давомида қанотда ҳокимлик қилган эди. Шундай бўлсада, Кайл ҳар доим ҳам бу қадар жисмонан бақувват ва тезкор бўлмаган.

«Мен жуда ёш эдим. Ўсмирлик пайтларимда бўйим 162 см эди. Мен жамоамиздаги энг паст бўйли футболчи эдим. Шу боис, қолганлардан кўра кўпроқ машғулот ўтказар, жисмоний имкониятларимни яхшилаш ҳақида бош қотиришга мажбур эдим. Ҳеч қачон »Шеффилд« жамоаси академияси директори Рон Риднинг сўзларини унутмайман. У менга икки ҳафта давомида катта тарелкада овқатланишни буюрди. Кейин текшириб кўрамиз деди. Мен бир неча ҳафта унинг оддийгина кўрсатмасига риоя қилдим. Оқибатда, бўйим кескин ўсишни бошладим. Балки, Роннинг кўрсатмасида ҳеч қандай ажиблик йўқдир, бироқ менга бу таъсир қилгандек эди гўё»

Уокер ўз фаолиятини «Бремеел Лейн»да якунлашни орзу қилади, аммо ҳозир бу ҳақида бош қотириш вақти эмас. Эътиборлиси шундаки, Кайл ўтган дам олиш куни севимли жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг жуда узоқ танаффусдан сўнг киритган голи эди.

Ҳимоячи айни дамда нафақат тезлик, балки универсаллик борасида ҳам анча ўсишга эришган. Унинг майдондаги фойдали ҳаракатлари ҳақида фикр билдирган «Sky Sports» нашри қуйидаги сўзларни келтиради:

«"Сити" қиммат ўнг қанот ҳимоячиларини сотиб олишда давом этмоқда, бироқ ҳеч бири Кайл сингари футбол намойиш эта олмайди»

Буюклик сари ягона йўл бор, аммо у жуда оғриқли

Кайл ҳақида сўз очилган экан, унинг айрим камчиликлари ҳақида фикр билдириб ўтиш адолатдан бўлади. Кўпинча унга нимадир етишмаётгандек туюлади. Тўғри, у супер фульбек, бироқ унда ишончли ўйинлар церийаси жуда кам. Ўз вақтида Реднапп, Почетино сингари мураббийлар эътиборини тортган, терма жамоадан чақирув олган йигит Пепни ҳам эътиборсиз қолишига йўл қолдирмади. Шундай бўлсада, стабиллик борасида Кайл бироз оқсаши бор гап.

Почеттино Кайлнинг «Сити»га ўтмоқчи эканлигидан хабар топгач, оав орқали кескин сўзлар билан чиқиш қилгани ёдингиздами?

«Биз "Тоттенҳем"да Кайлнинг нималарга қодир эканлигини кўриб бўлдик. Бу унинг максимум имконияти.»

Маурисио ўзининг автобиографияси ҳақидаги китобда Кайлнинг жамоадан кетишига унинг Киран Триппега рақобатни бой бераётгани сабаб бўлганини айтади. Мураббий бежизга Кайлнинг қарорини кескин қабул қилмаган. Сабаби, ҳимоячи мавсум якунланишига бир ярим ой қолганидагина «Сити»га ўтмоқчи эканлигими маълум қилган. Бу пайтда эса, «шпорлар» чемпионлик учун кураш олиб бораётган эди.

Кўп ўтмай, Уокер «шаҳарликлар» сафига йўл олди. Почеттино эса, AПЛ чемпионлигидан қуруқ қолди. Вақт ўтиб улар ўртасидаги гина-кудратлар кўтарилди. Ҳозир ҳаммаси ўз ўрнида.

Шу ўринда, Уокернинг янги даражага чиқишида «Тоттенҳем» собиқ устозининг ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтиш лозим. Сабаби, айнан Маурисио Кайлдан овқатланиш тартибга амал қилишини талаб қилган ва унинг жисмоний имкониятларини профессионал даражага олиб чиққан эди. Бу омил эса, якунда «Сити»га жуда қўл келди. Сабаби, Кайл «шаҳарликлар» сафида 5 йилдан бери бирорта жароҳат олгани йўқ! У ўзининг 30 ёшида ҳам тезлигини йўқотмади ва тобора тажриба тўплаб бормоқда. Катта эҳтимол билан айнан Кайл Шайх Мансур эрасидаги энг яхши ҳимоячи! У ўзига сарф этилган 50 миллиони ортиғи билан оқлашда давом этмоқда.

Тан олиш лозим, «Тоттенҳем» қанот ҳимоячиси учун «шаҳарликлар» 52,7 миллион евродан воз кечганида, кўпчилик ҳайрон қолган эди. Боз устига, ўша ёзда Неймар ҳам Парижга 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Мухлислар трансфер бозоридаги инқилоб сабабли Уокерни «Сити» жуда қимматга қўлга киритди деб ҳисоблагани рост. Инглиз нашрлари Кайлни негадир тўпни ўз вақтида етказиб бермасликда айблашади. Шахсан Гарри Линекер унинг трансфери ҳақида қуйидагича фикрда:

"Кайл Уокер дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланмоқда. Aгар у ўз вақтида тўпдан қутилиш бобида ҳам кучли бўлганида, трансфер суммаси неча пул бўлиши мумкинлигини тасаввур қиляпсизми?"

Инглиз нашрларини ўқисангиз...

Кайл ҳали-ҳамон Aнглия терма жамоаси учун муҳим футболчи болиши мумкин. Ҳатто Киран ва Тренд таркибда бўлишига қарамай. Сабаби, Кайл ортиқча муаммосиз марказий ҳимояда ҳам кўриниш бериши мумкин. Шеффилдлик футболчи Саутгейт учун захира қуроли сифатида исталган дақиқада қўл келиши мумкин. Aфсуски, Кайлнинг енгил аёллар билан карантин қоидаларини бузгани сабабли мураббий уни термага бошқа чақирмаслигини расман эълон қилиб бўлди. Шунга қарамай, Уокер Гаррини ўз фикридан қайтаришга уриниб кўриши аниқ. Ҳеч бўлмаса, майдондаги ўйинлари билан яна бир бор Саутгейтни ўйлаб кўришга мажбур қилиш мумкин.

Шу ўринда қизиқ бир фактга эътибор беринг! «Сити» Уокерни харид қилгач, негадир деярли ҳар мавсум ўнг қанот ҳимоячиларини сотиб оляпти ва уларнинг барчаси рақобатда қаҳрамонимизга енгилмоқда. Данилога Уокер «нон бермагач», навбат Конселуга келди. Балки, ёзда рўйхатдаги футболчилар сони яна ортар?!

«Менинг отам ҳеч қачон мени ўзи устидан ғалаба қозонишимга имконият бермаган. Ҳатто қарта ўйнаганимизда ҳам менга ютқазиб бермаган. Балки, шу боис ҳаётда курашувчан инсон бўлиб улғайгандирман. Отамнинг берган сабоқ мен учун ҳаётим давомида кўп бор қўл келгани рост. Энди мен ҳам ўз фарзандларимга мени мағлуб этишларига йўл қўймайман.»

Энди эътиборингизга Уокернинг қанот бўйлаб қай даражада эркин ҳаракат қилишини иссиқлик картасида намойиш этамиз. Эътибор қаратинг, сўнгги икки мавсум давомида кучли бешликдаги бирорта футболчи Кайл сингари меҳнат қилмагани аниқ. Деярли бутун қанотни бир ўзи беркитишга қодир футболчи сифатида Уокер Гвардиоланинг қанотдаги асосий кучига айланиб бормоқда.

Aфсуски, унинг меҳнаткашлиги ҳар доим ҳам энг кучли бўлишга имкон бермайди. «Sky Sport» эксперти Гарри Невилл Укоерни икки оғиз сўз билан осмондан пастга олиб тушиб қўйди:

"Кайл тез-тез ўйиндан тушиб қолади. Aгар тўп қарама қарши томонда бўлса, биз уни деярли ҳаракатсиз аҳволда эканлигини дарров англашимиз мумкин. Шу боис ҳам уни сайёрамизнинг энг ишончли ҳимоячиси деб бўлмайди."

Шунга қарамай, Кайл сўнгги мавсумларда футболчи сифатида ўсишга эришгани рост. Aфсуски, унда жамоадошлари Жезуз, Стоунз, Отамендилар сингари стабиллик мавжуд эмас. Пеп учун бу масала кун тартибидаги асосийси бўлиб турган бўлса, ажаб эмас.

Уокернинг трансфери «Сити» учун чинакам фойда бўлди десак, адашмаган бўламиз. Сабаби, бир нечта фронтда кураш олиб борувчи клуб учун керакли кадрни топиш ва ундан унумли фойдаланиш жуда муҳим. Кайл жамоа истаган барча нарсани бермоқда, шу боис клуб у сингари меҳнаткаш чап қанот ҳимоячисини сотиб олиш орзусида. Стабиллик етишмаслиги бор гап, бироқ у катта йўлни босиб ўтган чинакам «жангчи». Бу эътирофни ундан тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:27, 05.11.2020.
Ўқилди: 11082 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.