Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

«Челси»да пенальти тепадиган футболчи ўзгарди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Европа чемпионлар лигаси доирасида «Ренн»га қарши бўлиб ўтган ўйинда пенальтиларни нима учун Тимо Вернер тепганига изоҳ берди.

«Бу осон қарор бўлмади. Чунки, Жоржиньо пенальтиларни муваффақиятли амалга ошириб келаётганди. Шунга қарамай, у сўнгги ўйинларда 2 марта хатога йўл қўйди. Тимо эса ўз имкониятларидан ишончли фойдаланди.

Ушбу мавзуда Жоржиньо билан гаплашдим. У ўзини ҳақиқий профессионаллардек тутди. Унга пенальтини ким тепишининг аҳамияти йўқ, муҳими жамоа манфаати.

Шу тариқа, айни пайтда бизда пенальти тепувчи футболчи — Вернер. Тимо бу имкониятни эҳтирос билан қабул қилганидан хурсандман», – деди Лэмпард «Челси» сайтига берган интервьюсида.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 22:37, 05.11.2020.
Ўқилди: 4748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.