Европа Лигасининг 3-тур доирасида "Арсенал" «Мольде» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин, лондонликлар бош мураббийи Микель Артета VAR тизими ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Нима учун Европа Лигасида VAR тизими йўқ? Бизда мавжуд технологиялардан фойдаланмасликдан маъно нима? Футболчи оффсайд ҳолатида қолмаганини исботлаш учун ҳакамлар билан тортишимизга тўғри келяпти. Ўйлайманки, VAR билан боғлиқ муаммо кўриб чиқилиши, эҳтимол ўзгартирилиши керак», - деди Артета Goal порталига.