Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Stadion.uz талқини бўйича ЕЧЛ 3-тури рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -


Якунига етган турда энг фаол бўлган футболчиларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

 

 

Дарвозабон: Руслан Несчерет

"Динамо Киев" Каталонияга қайдномасидаги атиги 13 нафар футболчи билан ташриф буюришга мажбур бўлди. Ўша куни жамоанинг нақ 9 нафар футболчиси юзага келган коронавирус пандемияси сабабли киевликларга ёрдам беролмаслиги маълум бўлган эди. Уларнинг орасида клубнинг асосий икки дарвозабони ҳам бўлиши Луческуни хавотирга солгани турган гап. Натижада, украиналик мураббий жамоанинг 18 ёшли 3-посбонига муҳим ўйинда имконият беришга қарор қилди. Несчерет ўзига юклатилган оғир масъулиятни ҳар томонлама ишончли тарзда оқлай олди деб бемалол айтоламиз. Гарчи унинг жамоси бу баҳсда мағлубиятга учраган бўлса-да, ўтказиб юборилган иккита тўпда унинг деярли айби йўқ эди. Чунки қаторасига кетма-кет баҳсларда майдонга тушаётган иккинчи таркиб вакиллари ҳалиям ўзаро боғламларда яхши ишлай олишмаяпти. Украиналик кипер эса бутун ўйин давомида Месси ва унинг жамоадошлари йўллаган нақ 12 та аниқ зарбани бартараф этишга муваффақ бўлди. Бу эса 7 йилдан бери қайд этиб келинаётган битта баҳсдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Тўғри, "Барселона" аста-секинлик билан ўз муаммоларини ҳал этиб келяпти, Месси ҳам ёши ўтиб бораётгани билан ҳали ҳам ўша эски формасида. Лекин, мабодо "Динамо Киев" мана шу ўйини билан гуруҳ босқичида қолиб кетадиган бўлса, катта эҳтимол бунда Руслан Несчеретга асосий айб қўйилмайди. У ҳали ёш, ўзидаги иқтидорни етарлича шакллантириб олиши учун бирор бир гранд жамоа сафига бориб қўшилиши бизнингча ҳам ҳар томонлама энг мақбул қарор бўлиб чиқса керак.

 

 

 

Ўнг қанот ҳимоячиси: Штефан Лайнер

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си Чемпионлар Лигасида камдан кам ўйновчи клублар сирасига киради. Аммо, жорий мавсум уларда бундайин имконият мавжуд. Марко Розе шогирдлари ҳар бир ўйинга худди финалдагидек муносабат билдиришмоқда ва кўрсатаётган ўйинларига яраша муносиб поғонада хам боришмоқда. Дастлабки икки турда немис клубига бироз омад етишмаганлиги сабабли тайёр ғалабаларни ўз қўлидан чиқариб юборишди. Лекин 3-турда "Шахтёр"ни улар сира ҳам аяб ўтиришмади: жавобсиз йўлланган 6 гол ва кучли мудофаа. Табиийки, жамоасининг турли хавфли ҳужумларида мунтазам равишда қатнашиб турган Лайнер "Боруссия"нинг ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкам ушлаб бериши билан бирга у бир вазиятда Плеанинг дастлабки голига ҳам чиройли ассиситни амалга оширди. Немис клубининг ўз олдига жиддий мақсадлар қўйгани борган сари барчага аъён бўлиб бормоқда. Улар шу ўйини билан гуруҳ босқичида қолиб кетадиган бўлишса, бизнингча ҳам адолатдан бўлмаса керак.

 

 

 

Марказий ҳимоячи: Серхио Рамос

"Реал" ниҳоят, Чемпионлар Лигасидаги дастлабки ғалабасини тантана қиладиган бўлди. Турнир жадавалига қараган ҳолда клуб мухлислари энди енгил тин олсалар ҳам бўлаверади. Жамоа ҳар қалай 4 дан 2-поғонагача кўтарилиб олди. Ҳужумчиларнинг эски муаммолари ҳам ўйиндан ўйинга кўзга ташланмай қолаётгандек гўё. Лекин жамоадаги Рамос фактори ҳалигача ўз кучида ўзгармасдан турибди. Испаниялик ҳимоячи учрашувни кутилганидек, супер формада ўтказди, позициясини максимал тозалай олди, битта голга ҳам муаллифлик қилди. Бу гол эса ўз навбатида ўтказиб юборилган иккита тўпдаги айбни ҳам ҳимоячилардан ёпиб кетди деб бемалол айта оламиз. Эслатиб ўтиш керак, Рамоснинг "Интер" дарвозасига киритган голи унинг учун "Бланкос"сафидаги умумий 100-аниқ зарба ҳисобланади. Юбилей кунида у рамзий жамоага кирмаса ҳам ярашмас эди.

 

 

Марказий ҳимоячи: Рис Уильямс

Клопп жамоасидаги яқин бир неча ҳафта давомида кузатилаётган энг жиддий муаммо - бу шубҳасиз, орқа чизиқ. Айни дамда клубда Ван Дейк, Матип ҳамда Фабиньолар йўқ бир пайтда германиялик мураббий охирги ўйинларда ёш иқтидор саналган Уильямс танловига ҳам мурожаат қилаётаганини кўряпмиз. Англиялик 19 яшар фулбек эса ўзига билдирилган ишончни етарлича оқламоқда деб айтишимиз мумкин.Таъкидлаб ўтиш керак, ўша баҳс Рис учун ЕЧЛдаги дебют ўйин ҳисобланарди. "Аталанта" маҳв этилган оқшом у ғалабага ҳисса қўшган муҳим футболчилардан бирига айланди. Англиялик фулбек Дуван Сапата билан кечган яккакурашларнинг деярли ҳеч бирида ютгазгани йўқ. Кўп холларда жамоадоши Беккергача вазиятни қолдирмасликка ҳаракат қилди. Натижада, "Ливерпул" кетма-кет 3 та ўйинда ҳам дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган ҳолда, ўз рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Бунда албатта Уильямснинг хузматлари катта. Клопп марказий ҳимоя чизиғидаги жиддий трансферни амалга оширгунига қадар ушбу позицияни энди бемалол Рис Уильямсга ишониб топширса ҳам бўлаверади.

 

 

 

Чап қанот ҳимоячиси: Лукас Эрнандес

"Бавария" мавсум давомидаги ўзининг мукаммаллик чўққисига аллақачон чиқиб улгурган. Флик эффекти тезда жамоага ижобий таъсир кўрсатди. Бу клуб иштирокидаги деярли ҳар бир ўйинда турли хил рекордлар кўраверишга ҳам ўрганиб қолдик. Лекин ўз навбатида "қизиллар"нинг ҳам битта жиддий камчилиги мавжуд. Улар дастлаб гол ўтказиб юборганларидан сўнг, вазиятни ўнглашга росмана қийналашади. Бу айниқса, "Хоффенҳайм" ва шунга ўхшаш баъзи ўйинларда кўзга ташланди. "Залцбург"га қарши кечган баҳс ҳам деярли шундай ссенарий остида бошланган эди. Лекин Эрнандес бошлиқ ҳимоя чизиғи бундай вазиятда ўзини йўқотиб қўймади. Франциялик футболчи рақибнинг тезкор қанот ҳужумчиларини максимал даражада зарарсизлантира олди. Асосий йўқотиш-Девиснинг позициясида муносиб ҳаракатланди, ҳужумдаги фаоллигини ошириб битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, Лукас қайд этган баъзи статискалари билан учрашувда энг кўп балл олган футболчилардан бирига айланди. У ўша куни энг кўп яккакурашларда иштирок этди, энг кўп тўпни олиб қўйди ва ўз навбатида орқа чизиқ вакиллари орасида энг кўп финтларни амалга оширди. Энди бундан буёғига Девис ва Лукас ротациясига кўп бор гувоҳ бўлсак керак.

 

 

Хужумкор ярим ҳимоячи: Ёзуа Киммих

Киммихнинг соф позицияси ўзи аслида ўнг қанот ҳимоячиси. Лекин Флик мураббийлик постига келгач, германиялик футболчини у асосан марказий ампулада синаб кўрмоқда. Биз Ёзуани ўтган мавсумнинг ҳисобидан деярли шу ерда қайтадан кашф қилдик десак янгилишмаймиз. Унинг тезкор ва ҳужумкор ўйинларига жорий мавсумда ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз, Киммих сўзсиз "Бавария"нинг етакчи фигураларидан бирига айланиб улгурди. "Залцбург"га қарши кечга баҳсда у жамоаси учун кенг кўламли вазифаларни бажариб берди. Киммих учрашувда XG ҳисоби бўйича рақиб дарвозаси олдида 4 та вазиятни яратиш билан бирга 2 та ассисистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Бу билан у охирги 7 баҳсда 6 ассистни қайд этган кам сонли футболчилардан бири. Пасслар аниқлиги ҳам немис ярим ҳимоячисида аъло даражада - 92%. "Бавария" жамоавий ўйин тарафдори. Шунинг учун бу клубда лидерлар талайгина. Улар орасида Киммих шубҳасиз, ўз позициясининг етакчиларидан бири.

 

 

Марказий ярим ҳимоячи: Иван Ракитич

Ракитичнинг "Севилья"га кўчиб ўтиши клуб схемасида жиддий чалкашликларга олиб келмади. Ўз ўрнида Иван ҳам "андалусияликлар" таркибига жуда тезда сингишиб кетди. Чунки у аввал ҳам бу клубда фаолият олиб борган, бу ернинг муҳитини у жуда яхши билади. Келибоқ жамоадаги асосий лидерлик ролига эга чиқди. "Севилья" жой олган гуруҳ ўзлари учун анча қулай кўринишда. Барчаси бир маромда кетмоқда. Муҳими, "Краснодар" билан кечган баҳсда жамоа очко йўқотмади. Учрашувнинг эса энг яхши ўйинчиларидан бири айнан Иван Ракитич бўлди. Футболчи пасслар аниқлигида 88%лик натижани қайд этди. Шериклари учун 2 та голли вазият ярата олди, бир марта дарвозани ишғол этишга ҳам муввақ бўлди. Навас қизил карточка олиб учрашувни эрта тарк этганидан сўнг Ракитич жамоа етакчилигини ўз бўйнига олгани ҳолда вазиятни "Севилья" томонига ижобий ўзгартиб юбора олди. Қисқа қилиб айтганда, 3 очкони жамоасига рақибдан юлиб олиб берди. "Севилья" тизимли жамоа, топ мураббийга эга. Ўтган мавсумда Ла Лига чемпионлиги учун курашда Лопетеги режаларига фақатгина хорватиялик футболчи етишмаган эди. Буёғини бирга кузатамиз.

 

 

Хужумкор ярим ҳимоячи: Ларс Штиндил

Германиялик футболчи жамоасининг гуруҳ пешқадамини йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсда асосий оғир вазифани бажарди. 32 ёшли ярим ҳимоячи рақиб дарвозасига битта гол уриш баробарида бир асссит муаллифи сифатида ҳам қайд этилди. Асосий пассларда Штиндл муҳим ижрочи вазифасини ўтаб берди. У ва унинг жамоадошлари саъй-ҳаракатлари эвазига немис клуби гуруҳ грандларини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. Шу каби ўйинлари орқали Ларс миллий терма жамоа таркибидаги бугунги ўрнини қайсидир маънода суғурталаб ҳам бормоқда.

 

 

Чап қанот ҳужумчиси: Эрлинг Ҳоланд

Ҳоланднинг жисмоний ҳолати, ҳозирги спорт формаси ва кўрсатаётган ўйинларини ортиқча таърифлашнинг ҳожати йўқ. Биз унинг номини аллақачон ранг-баранг рекордлар қаторида тилга олишга ўрганиб қолганмиз. "Брюгге"га қарши баҳсда норвегиялик вундеркинд ўз маҳоратини яна бир бор барчага кўрсатиб қўйди. Бельгия клубига йўллаган икки голи орқали у мусобақа тарихига кирди. Ҳоландда Чемпионлар Лигаси доирасидаги 11 та ўйинда аллақачон 14 та гол бор ва у ўзи тўқнаш келган барча клублар дарвозасини ишғол этиб келмоқда. Бу эса турнирнинг ўзига хос рекорди ҳисобланади. У ва унинг жамоадошлари энди бемалол кейинги босқич ҳақида ўйлаб кўрсалар ҳам бўлаверади. Чунки ҳозирнинг ўзидан гуруҳда улардан бошқа стабил жамоа йўқ эканлиги сезилмоқда.

 

 

Ўнг қанот ҳужумчиси: Алассан Плеа

Бу сафар таркибда "Боруссия" аъзолари кўпроқ. Чунки улар бунга арзирли натижалар қайд этишди, айниқса Плеа. Учрашувдан сўнг "Мan of the match" совринини қўлга киритган Алассан ўша куни ҳар жабҳада фаол бўлди. Бир икки йилдан бери жамоасининг лидерига айланиб бораётган Плеа "Шахтёр" тор-мор этилган оқшом бира тўла хет-трик йўллаб рақибларини нокаут ҳолатига учратди. Дарвоқе, "Реал" дарвозасига урилган голларга ҳам ассистларни амалга оширган франциялик футболчи бу баҳсда ҳам бир голнинг ҳаммуаллифига айланди. "Боруссия" жорий мавсум кашфиётига айланмоқда. Келаси босқичларда кўтарилажак фюрорларда шубҳасиз, жамоа таркибида Тюрам ва Плеа сингари ўйинчилар катта саҳнага чиқишади.

 

 

Марказий ҳужумчи: Диэгу Жота

"Ливерпуль" трансферлар сиёсатида камдан кам адашади. Жорий йилги харид Жота ҳам клуб кашфиётларидан бирига айланмоқда. Гарчи уни биз "Вулвз" сафидаги ёрқин ўйинларидан таниб бошлаган бўлсак-да, профессионал тарзда юксалишга у "қизиллар" сафида эришмоқда десак янгилишмаймиз. Португалиялик ёш иқтидор эгаси ўйиндан ўйинга очилиб, ҳақиқй монстерга айланиб боряпти. Клубнинг "Аталанта"га қарши кечган баҳсида у ўз ҳисобига хет-трикни расмийлаштириб қўйди. "Ливерпул"нинг 3 очкосида бизнингча ҳам энг катта ишни бажариб берди. Урган голларига эътибор қаратсак ҳам оддийликдан йироқ ва соф индивидуал маҳорат эвазига йўлланган зарбалар гувоҳига айланамиз. Мухлислар аллақачон уни клубнинг янги трио аъзоси сифатида кўришни бошлаб юборишган. Дарҳақиқат, Жота бугунги кунда позицияси сал фарқ қилса-да, Фирминога жиддий рақобат таклиф этётганлиги бор гап. Уни ёрқин келажак кутиб турибди, буни мағлуб жамоа бош мураббийи Гасперини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Шубҳасиз, Диэгуни рамзий жамоанинг энг ёрқин вакили сифатида баҳоласак ҳам бўлаверади.

 

 

 

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:03, 06.11.2020.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.