Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Андижон" клуби ҳақидаги воқеаларга Равшан Эрматов муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ матбуот орқали "Андижон" футболчилари "Сурхон" жамоасига қарши бой берилган учрашувдан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биринчи ўринборсари Равшан Ирматов Sputnik интернет нарши учун берган интервьюсида "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг бирор-бир воқеа содир бўлганини эшитмаганини айтиб ўтди.

"Йўқ, мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим. Агар нимадир рўй берганида албатта эшитган бўлардим. Бу нотўғри, — деди Ирматов. — Бизда ЎФА томонидан хизмат сафарига юборилган, ўйинни ташкиллаштирувчи шахс - учрашув комиссари бор. Агар нимадир рўй берганида албатта улар кўрган бўлардилар, бундай воқеани кўрмай қолишлик - имконсиз. Агар бу воқеа содир бўлганида ўйин протоколига ёзилган бўларди. Ўйин протоколига бундай нарса ёзилмаган"-дея қўшимча қилди Равшан Сайфуддинович.

"Сурхон" жамоасига қарши ўйиндан сўнг, "Андижон" клуби бош директори Дониёр Муллажонов жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг ишдан бўшаганлиги ҳақида интервью берганди.

Манба: uz.sputniknews.ru
Киритилди: 10:06, 07.11.2020.
Ўқилди: 4791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик